Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Институт давлат олий ҳарбий таълим муассасаси бўлиб, ТАТУ махсус факультетининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва олтита йўналиш бўйича тактик бўғиндаги офицер кадрларни икки йиллик тайёрлашни амалга оширади:
- алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
- ҳаво ҳужумидан мудофаа зенитҳ-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.