Амалдаги Меҳнат кодексида айрим тоифадаги ходимлар каби спортчилар билан меҳнат муносабатлари назарда тутилмаган. Янги Меҳнат кодекси эса махсус – «Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари» бўлимини ўз ичига олади. Шунингдек янги МКнинг бир қатор бошқа моддалари (МК 113, 118, 185, 208, 417-м.м) бу масалани қамраб олади.
Гап айнан қайси спортчилар ҳақида бориши ва МК улар билан меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг қандай ўзига хос жиҳатларини назарда тутишини kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
– Янги МК спортчи ходимнинг мақомини қуйидагича белгилайди: бу – меҳнат вазифаси спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришдан ва муайян турдаги ёки спорт турлари бўйича спорт мусобақаларида иштирок этишдан иборат бўлган ходим
.
– Ўзбекистонда барча ёшдаги спортчилар шуғулланадиган кўплаб спорт секциялари мавжуд. Улар муайян спорт турлари бўйича ички ва халқаро спорт мусобақаларида қатнашадилар. Улар профессионал спорт разрядларига эга. Мусобақаларда ғалаба қозониб, бу спортчилар совринларни, шу жумладан пул мукофотларини олишади. Бундан тренерлар энди улар билан меҳнат шартномасини тузишлари кераклиги англашиладими? Улар суғуртани ўз ҳисобидан расмийлаштиришадими? МКнинг бошқа талабларини бажаришадими? Бу масалада ҳал қилувчи нарса нима?
– Меҳнат кодексида юқорида келтирилганидан аниқроқ таъриф йўқ. Фикримизча, «спортчи ходим» деганда спортни касб сифатида танлаган спортчи назарда тутилган. У маълум бир иш берувчида «спортчи бўлиб ишлайди», бундан даромад олади. Масалан, бу «Бунёдкор» ФК учун ўйнайдиган футболчи. У супермаркетда кассир бўлиб ишлаб туриб, футбол клуби учун профессионал тарзда ўйнай олмаслиги тушунарли.
Бундай спортчи ходим катта ёшли ҳам, вояга етмаган ҳам бўлиши мумкин.
Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/yangi_mk_mehnatga_haq_tulash_1-qism