Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Янги йўлаклар божхона назоратини жадаллаштиришда қандай ёрдам беради

24.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

ТИФни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан божхона органлари фаолияти самарадорлигига боғлиқ.

 

Бироқ божхона маъмуриятчилиги соҳасида бунга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. Амалдаги божхона тартиб-таомиллари халқаро норма ва стандартлар талабларига тўлиқ жавоб бермайди, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ортиқча вақт ва молиявий сарф-харажатлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси (24.11.2018 йилдаги ПФ–5582-сон Фармонга 1-илова) қабул қилинди.

 

Унда ташқи савдо юкларини олиб ўтишда махсус йўлакларни жорий этиш назарда тутилган. Бундан мақсад – божхона назорати босқичида хавф даражасига қараб товар оқимларини бўлиш, – дея тушунтириш берди хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Мухторов. Бунда хавф даражаси хавфларни бошқариш тизими (ХБТ) асосида автоматик равишда аниқланади.  

 

ХБТ фаолиятига оид асосий ҳужжат Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенция (Киото) ҳисобланади. Унинг фалсафасига мувофиқ, божхона назорати халқаро савдо учун шарт-шароитларни имкон қадар енгиллаштирган ҳолда амалга оширилиши керак. Шу сабабли у асосий мақсадларга эришиш учун зарур минимум билан чекланиши ва хавфларни бошқариш усуллари қўлланганда танлов асосида амалга оширилиши лозим.

 

Ушбу тамойил, аввало, ҳамма нарсани текширишнинг ва божхона органларига тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқ ишончлилигини таъминлашнинг имкони йўқлигига асосланган. Шу сабабли божхона органларининг чекланган ресурсларидан имкон қадар самарали фойдаланиш ҳамда оширилган солиқлар солиниши, ҳуқуқбузарликларга мунтазам йўл қўйилиши, божхона хизмати муҳофаза қилиши керак бўлган маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларига зарар етказилиши, бошқа давлат манфаатларига таҳдид юзага келиши нуқтаи назаридан яхши ҳимоя қилинмаган операциялар ва етказиб беришларга эътибор қаратиш зарур.

 

Бошқа томондан, қонунчиликка риоя этмаслик хавфи бўлмаган ёки эҳтимолий ҳуқуқбузарликлар оқибатлари нуқтаи назаридан хавфлар минимал даражада бўлган жойда бизнесга божхона расмийлаштирувининг ўта соддалаштирилган технологияларини таклиф этиш, тадбиркорлар транспорт воситаларининг туриб қолиши, товарларни ташиш, уларни божхона терминалида сақлаш билан боғлиқ асоссиз сарф-харажат қилишларига йўл қўймаслик лозим. Хусусан, йўлаклар тизими фаолияти орқали соддалаштирилган тартиб-таомилларни қўллаш даркор.  

 

2018 йил 1 декабрдан бошлаб «сариқ» ва «қизил» йўлаклар фаолият юрита бошлади. Биринчисида божхона назоратининг соддалаштирилган шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади. «Қизил» йўлак хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган юклар учун мўлжалланган. Уларга нисбатан божхона назорати тартиб-таомиллари тўлиқ ҳажмда ўтказилади.

 

2019 йил 1 мартдан бошлаб эса олиб кирилаётган юклар божхона назорати шаклларини тўрт йўлакли табақалаштиришнинг тўлиқ тизими жорий этилади. Яна иккита – «яшил» ва «кўк» йўлак фаолият юрита бошлайди.

 

«Яшил» йўлак режимида ТИФ билан шуғулланувчи субъектлар бир қатор шартларга риоя этганда товарларни хавф даражаси паст бўлган тоифага киритиш ва шу асосда уларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинганда божхона назорати шакллари қўлланишини минималлаштириш назарда тутилади. У ТИФ иштирокчилари божхона қонунчилигига риоя этишига туртки бўлувчи, ҳалол тадбиркорлик субъектларини рағбатлантирувчи, уларнинг олдидаги маъмурий тўсиқларни камайтирувчи ўзига хос механизмга айланади.

 

«Кўк» йўлак хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарлар учун мўлжалланган, божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

 

Ҳозир «сариқ» ва «қизил» йўлаклар мос равишда 70 ва 30 фоиз нисбатда товар ва транспорт воситаларининг хавф профиллари ёки тасодифий танлаш асосида қўлланилмоқда. «Яшил» ва «кўк» йўлаклар амалга киритилган кундан бошлаб фоиз нисбати ДБҚ томонидан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимини қўллаш самарадорлиги мониторинги асосида белгиланади.

 

Гулнора Абдуназарова,

махсус мухбир.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум