Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Зарур йўлакни танламадингизми – ҳуқуқбузарга айландингиз

13.02.2018


ДБҚ акциз солиғи солинмайдиган заргарлик буюмларини олиб кириш меъёрлари тўғрисида эслатиб ўтди. Махсус хабар ЎзА сайтида жойлаштирилган.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

 

Бунда 3 та мисол келтирилган, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаролар “қизил” йўлак қолиб, “яшил йўлак”ни танлаб, кўрсатилган меъёрдан ортиқча тилла ва заргарлик буюмларини яширин равишда олиб киришга уринишди.

 

Уларнинг барчаси қўлга олиниб, уларга нисбатан божхона текшируви ва суриштируви олиб борилмоқда.

 

Таҳририятдан: Товарларни олиб ўтиш меъёрлари 2 ҳужжатда мустаҳкамланган:

 

Божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимнинг иш тартиби эса Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 йилдаги №814-сон қарори билан белгиланган. “Қизил” йўлак махсус Йўриқнома бўйича ёзма божхона декларациясини тўлдиришлари шарт бўлган шахслар учун мўлжалланган. Бошқа шахслар “яшил” йўлакдан фойдаланишлари мумкин. Батафсил – бу ерда.