Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Фойдаланувчилар ва обуначилар учун бонусли семинарлар

24.05.2016

 

Йил мобайнида даврий нашрлар обуначилари ва «Norma» бренди остида чиқарилган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчилари бир қатор бонус ва имтиёзлар ҳуқуқига эга бўладилар. Улар жумласида – бепул семинарлар.

 

Сизни қизиқтирган саволга 3,5 соат тўлиқ шўнғиш, унинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатларини ҳар томонлама муҳокама қилиш, ўқитувчи билан шахсан мулоқот қилиш, бошқа компаниялар вакиллари билан  танишиш ва мулоқот қилиш имконияти ва, ниҳоят, шинам ошхонада кофе-брейк – NORMA газеталари обуначилари ва NORMA дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари учун бонусли семинарлар ўзини ана шундай намоён қилади.

 

«NORMA» Профессионал ривожланиш маркази базасида ўтказиладиган семинарлар фақат бухгалтерлар, кадрлар бўлими ходимлари, раҳбарлар ва корхона юристлари амалиётда дуч келадиган энг долзарб ва талаб этилган масалаларни ёритади.

 

«Norma online» МЧЖнинг ўз соҳасида етакчи бўлган экспертлари, шунингдек махсус жалб қилинган, биринчи манбадан долзарб мавзуларни ёритадиган солиқ, статистика органлари, Молия вазирлиги, аудиторлик компаниялари мутахассислари тингловчилар олдида спикер сифатида чиқиш қилишади.

 

Агар семинарда қатнашиш учун иштирокчи бир иш кунини қурбон қилса, ахир улар бегим кунлари 9-30 дан 13-00 гача ўтказилади, вебинарнинг тингловчиси бўлиш яна ҳам осон, чунки буни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда бажариш мумкин. Вебинарлар, моҳиятан – бу фойдаланувчи муайян материални тинглайдиган, ўқитувчи ва бошқа иштирокчилар билан мулоқот қиладиган ўша семинарлардир, бироқ буни ўқув марказига қатнамай, ўз компьютери мониторининг олдида бажаради.

 

Сизни ҳаяжонга солаётган ҳуқуқий ёки иқтисодий тематикадаги савол бўйича қайси таълим шаклини танлаш – бу тингловчининг шахсий танловидир. Асосийси, олинадиган бонусни эсдан чиқармаслик ва ундан ўз вақтида фойдаланиш. У нечоғлик  фойдали эканлигига яқин ой давомида кўриб чиқилиши кўзда тутилаётган саволлар бўйича баҳо беришингиз мумкин. Демак, май ойининг охири ва июнь ойи учун жадвални тақдим қиламиз:

 

Сана

Семинар ёки вебинар мавзуси

Таълим шакли

Ўқитувчи

25 май

Экспорт-импорт операциялари: ҳисоб, солиқ солиш, хатолар

вебинар

Светлана Голосова, аудиторлик компанияси директори

26 май

Корпоратив пластик карта: нимага сарфланади, қандай ҳисобга олинади

вебинар

Татьяна Шалунова, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва солиқ солиш соҳасида сертификатлаштирилган мутахассис, БҲМС ва МҲХС бўйича ўқитувчи

27 май

Меҳнат қонунчилиги: қўллаш амалиёти, иш берувчининг типик хатолари

семинар

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma online» МЧЖнинг ҳуқуқий масалалар бўйича катта эксперт-консультанти, кўплаб китоблар ва материаллар муаллифи, ЎзР Меҳнат кодекси ишлаб чиқувчиларидан бири

31 май

Номоддий активлар: саволлар ва жавоблар

вебинар

Татьяна Шалунова, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва солиқ солиш соҳасида сертификатлаштирилган мутахассис, БҲМС ва МҲХС бўйича сертификатлаштирилган ўқитувчи

2 июнь

Умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун  2016 йилда солиқ солиш

семинар

Зоя Тучкова, «NORMA» компаниясининг етакчи эксперти. 20 йил мобайнида Тошкент ш. ДСБда ишлаган. Солиқ кодексини ишлаб чиқишда иштирок этган.

3 июнь

2016 йилда ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш.

семинар

Татьяна Шалунова, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва солиқ солиш соҳасида сертификатлаштирилган мутахассис, БҲМС ва МҲХС бўйича сертификатлаштирилган ўқитувчи

9 июнь

Меъёрий меҳнат шароитларидан четга чиқишда иш ҳақи. Таътил пули тўлаш

семинар

Наталья Клевцова, ЎзР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлаш методологияси бошқармасининг бош мутахассиси.

17 июнь

Қарзлар бўйича харажатлар (24-сонли БҲМС): амалиёт, муаммолар, халқаро тажриба

вебинар

Татьяна Шалунова, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва солиқ солиш соҳасида сертификатлаштирилган мутахассис, БҲМС ва МҲХС бўйича сертификатлаштирилган ўқитувчи

21 июнь

Дебиторлик ва  кредиторлик қарзи: бизнес хавфсизлиги технологияси

семинар

Ринат Ахмедшин, адвокатлик фирмасининг бошқарувчи шериги

22 июнь

ЎзР норезидентлари-юридик шахслар даромадларига тўлов манбаида солиқ солиш

семинар

Гўзал Исломова, «Norma online» компанияси эксперти, аудитор, чет эл инвестициялари, солиқ солиш, валютани тартибга солиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, МҲХС мавзусидаги кўплаб материаллар муаллифи.

 

Эслатиб ўтамиз, семинарда иштирок этиш учун ўз истагингизни олдиндан баён қилишингиз зарур. Буни икки усулда амалга ошириш мумкин:  (+998 71) 200-00-45 телефони орқали қўнғироқ қилиш ёки саҳифада танланган семинар ёки вебинарнинг таърифи билан аризанинг электрон шаклини тўлдириш, уларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола бўйича ўтиб танишишингиз мумкин.

 

Реклама ҳуқуқи асосида чоп этилмоқда.

 

Мавзуга доир материал:


Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари электрон китоб шаклида нашр қилинди

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум