Янги йил чегирмалари ва совғалари – янги йил байрами арафасида мандаринлар, ичимликлар ёки арча зарлари каби олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган нарса. Биз буни истаймизми ёки йўқми, бироқ ҳар йили тахминан айнан шу вақтда бекажонлар оливье тўғрашади, москвалик шифокор Женя Лукашин дўстлари билан ҳаммомга боради, термометрдаги симоб кескин тушиб кетади, «Norma» компанияси эса ўзининг дастурий маҳсулотларига чегирмалар тақдим этади. Анъана... Бошқа йўли йўқ: зарур экан, демак, лозим!
Демак... Биз мамнуният билан маълум қиламизки, 2015 йилнинг 16 декабридан 2016 йилнинг 16 январига қадар сиз электрон-маълумотнома тизимларини катта чегирма билан харид қилишингиз мумкин!
Акция «Норма»нинг ҳам амалдаги, ҳам янги фойдаланувчилари учун ҳар қандай қилинган янги харид учун татбиқ этилади. Бироқ бунда улар учун чегирмалар ҳар хил бўлади:
- янги фойдаланувчилар электрон тизим қийматидан 15% иқтисод қиладилар;
- амалдаги фойдаланувчилар – бутун 20% ни тежайдилар, чунки улар контрактнинг амал қилиш муддатида деярли қадрдондек бўлиб қолишган!
Диққат! Яна бир бор таъкидлаймиз: чегирмалар фақат аввал харид қилинмаган дастурий маҳсулотларга нисбатан амал қилади!
Шошилинг, ўзингизнинг қишки манфаатингизни бой берманг!
ЯНГИ 2016 ЙИЛДА Сизга ишларингизда ва умуман ҳаётингизда эзгулик ва муваффақиятлар тилаймиз! Янги йилда Сизнинг компаниянгиз қизиқарли ғоялар ва даромадли лойиҳаларни рўёбга чиқарсин! Ажойиб янги мижозлар ва эски синалган ҳамкорларни орттирсин! Янги манфаатли контрактлар, фаровонлик ва хотиржамлик тилаймиз!
200-00-90 телефони орқали менежерларимиздан акция ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.