Бухгалтер учун дивидендларни Ўзбекистон Республикасининг амадаги қонунчилигига мувофиқ ҳисоблаб ёзиш бўйича маълумот жадвали
Мулкчилик шакли | Акциядорлик Жамиятлари | Масъулияти чекланган жамиятлар | Хусусий корхоналар | Оилавий корхоналар |
Дивиденд солиғи ставкаси | 10% | 10% | Дивиденд солиғи мавжуд эмас | Дивиденд солиғи мавжуд эмас |
Олувчилар | Акциядорларга дивиденд тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд қилинган акциядорлар. |
Жамият иштирокчилари | Хусусий корхона мулкдори | Оилавий корхона иштирокчилари |
Дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор | Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлашнинг бошланиш ва тугаш саналари кўрсатилиши керак. | Қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. | Қарор хусусий корхона мулкдори томонидан қабул қилинади | Қарор оилавий корхона иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. |
Тўлов тартиби | Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар жамиятнинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин. | Умумий йиғилиш қарорига биноан жамият фойдасининг унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш учун мўлжалланган қисми уларнинг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тақсимланади. | Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди. | Оилавий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин унинг иштирокчилари тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди. |
Ҳисоблаб ёзиш даврийлиги | Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин. | Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. | Фойда таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкдор тасарруфига ўтади. Ҳисоблаб ёзиш даврийлиги қонунчиликда чекланмаган бўлсада, ХК ҳар чорак фойда солиғи тўлаши сабабли, корхона мулкдорига ҳам чоракда бир мартадан кўп бўлмаган тарзда соф фойда тўлаш амалга оширилади. | Фойда таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирокчилар тасарруфига ўтади. Ҳисоблаб ёзиш даврийлиги қонунан чекланмаган бўлсада, корхона фойдасидан ҳар чорак солиқ тўланиши муносабати билан, иштирокчиларга соф фойдани тўлаш ҳам чоракда бир мартадан кўп бўлмаган тарзда амалга оширилади. |
Тўлов муддатлари | Дивидендларни тўлаш шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим. | Таъсис ҳужжатларига мувофиқ | ||
Фойдани тақсимлашга чекловлар | Жамият: -жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар; -агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса; -агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас. |
Жамият қуйидаги ҳолларда ўз фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас: -жамиятнинг бутун устав фонди (устав капитали) тўлиқ тўлангунга қадар; -“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият иштирокчиси улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати тўлангунга қадар; -агар бундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият қонунга мувофиқ банкротлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар жамиятда шундай қарор қабул қилиниши натижасида пайдо бўлса; -агар шундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) ва захира фондидан кам бўлса ёки шундай қарор қабул қилиниши натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса. |
Қонунчиликда чекловлар ўрнатилмаган. | Қонунчиликда чекловлар ўрнатилмаган. |
Дивидендларни тақсимлаш ҳисоб-китоби намунаси | Умумий йиғилиш томонидан 1 дона оддий акцияга 1000 сўм дивиденд ташкил этиши белгиланди. Акциядор 5 500 дона акцияга эга. Ҳисоблаб ёзилган дивидендлар 5 500*1 000=5 500 000 сўмни ташкил қилади. Дивиденд солиғи акциядорга тўлов пайтида ҳисобланади ва тўланади. Дивиденд солиғи: 5 500 000*10%= 550 000 сўмни ташкил қилади. |
Фойдани иштирокчилар ўртасида тақсимлаш уларнинг Жамият Устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда амалга оширилади. Масалан, таъсисчилардан бири УФнинг 35 фоизига эга. Чорак якуни бўйича соф фойда 10 000 000 сўмни ташкил этди. Соф фойдани тақсимлашда унга 35 фоизи тегишли бўлади. Бу 3 500 000 сўмни (10 000 000*35%) ташкил қилади. Дивиденд солиғи иштирокчига тўлов пайтида ҳисоблаб ёзилади ва тўланади. Унинг улушидан дивиденд солиғи 3 500 000 *10%=350 000 сўмни ташкил қилади. |
Соф фойда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига қолади. | Соф фойда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона иштирокчиларининг улушларига мувофиқ тақсимланади. |
Дивиденд солиғи бўйича имтиёзлар |
Дивидендлар тарзида олинган ва дивиденд тўлаган юридик шахснинг устав капиталига (фондига) йўналтирилган даромадларга солиқ солинмайди.
* Солиқ кодексининг 179-моддаси 19-банди, 156-моддаси 4-қисми, 356-моддаси 3-банди |
Дарина Абухович, экспертимиз.