Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

ЭАВ ўзи нима?

20.01.2017

? 1.01.2017 йилдан Ўзбекистонда янги тартиб жорий этилди, унга кўра туризм фаолияти субъектлари томонидан чет эл туристларини жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ  фақат эркин алмаштириладиган валютада қабул қилиниши керак. Шу муносабат билан бизни бир савол қизиқтирмоқда: айнан қандай валюта эркин алмаштириладиган валюта ҳисобланади? Меҳмонхоналар тўловни, масалан, Россия рубли ёки Қозоғистон  тенгесида қабул қилиши мумкинми?

- Ниҳоятда долзарб савол ўртага ташланган, айниқса, туризм фаолияти субъектлари учун алоҳида аҳамият касб этади. Бир ой мобайнида ушбу масала юзасидан таҳририятимизга жуда кўп саволлар келиб тушдигина эмас, балки, туризм соҳаси вакиллари — туроператор ва отельерлар билан ишчи мажлисларда уларга берилди ҳам.

 

Келинг, аввалига атамага тавсиф бериб ўтамиз.  

 

Назарияда ҳамма ерда (унинг учун давлат ҳисобланадиган мамлакатдан ташқарида) жорий бозор курси бўйича тўлов учун қабул қилинадиган, шунингдек резидент ва норезидентлар ҳеч қандай чекловларсиз сотиб олишлари ва сотишлари мумкин бўлган валюта эркин алмаштириладиган валюта ҳисобланади.    

 

Халқаро валюта жамғармасининг 2016 йил учун маълумотларига кўра эркин алмаштириладиган валюталар жумласига жаҳоннинг 18 та давлати валюталари киради.

 

Миллий қонунчилигимизда “эркин алмаштириладиган валюта” атамасининг ҳуқуқий мазмуни мавжуд эмас. Гарчи ундан норматив ҳужжатларда, шу жумладан, туристик хизматларга ҳақ тўлаш тартиби жорий қилинган Президентнинг 02.12.2016 йилдаги ПФ–4861-сон Фармонида ҳам фойдаланилади.

 

Шубҳасиз, мазкур ҳолатда берилган саволга аниқ жавоб бериш учун уни аниқлаштириш талаб этилади: нақд пул маблағлари сифатида хорижий валютанинг қандай турларини қабул қилишга йўл қўйилади?

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ва кўрсатилган хизматлар тўлови учун нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга мурожаат этамиз. Унда шундай дейилган:

  • нақд чет эл валютасида ҳақ тўлаш рухсат этиладиган хизматлар рўйхати, унга икки турдаги туристик хизматлар ҳам киритилган (батафсил – бу ерда);   
  • сотилган товар (иш, хизмат)лар учун тўловга қабул қилинадиган чет эл валютаси турлари, улар бешта: АҚШ доллари, Англия фунт стерлинги, ЕВРО, Швейцария франки ҳамда Япония иенаси.

 

Шу тариқа, Ўзбекистон ҳудудида бошқа чет эл валютасида, шу жумладан, Россия рубли ёки Қозоғистон тенгесида ҳақни нақд пулда қабул қилишга йўл қўйилмайди.

 

Ушбу мавзу бўйича Марказий банкнинг расмий нуқтаи назари билан ҳам танишиб чиқишни маслаҳат берамиз.

 

Энди банк пластик карталари орқали тўловни амалга ошириш масаласига қисқача тўхталиб ўтамиз.

 

Хизматлар истеъмолчисига бундай тўлов усули энг қулай бўлиб туюлади. Гап шундаки, ушбу механизмда уч турдаги валюталар иштирок этади:

  • операция валютаси – бу сотиб олинаётган товар (иш, хизмат)ларга нарх белгиланган ва тўлов амалга ошириладиган валюта;
  • ҳисоб-китоб валютаси – тўлов тизими валютаси;
  • ҳисобварақ валютаси – унда карта чиқарилган ва карта сақловчиси ҳисобварағидаги пуллар бўлган валюта.     

 

Бинобарин, карта билан тўлов операция валютасида карта ҳисобварағи валютасини конвертация қилиш воситасида тўлов тизими валютаси орқали амалга оширилиши мумкин. Энг кенг тарқалган халқаро тўлов тизимлари бўлиб, ҳисоб-китоб валютаси АҚШ доллари бўлган Visa, шунингдек еврода “ҳисоблайдиган” MasterCard ҳисобланади.

 

Тегишинча, биринчи тизим карталари  эгалари доллар билан, MasterCard  сақловчилари еврода тўловни амалга оширганида камроқ сарф-харажат қилади. Тизим автомат равишда зарур суммани керакли валютада конвертация қилади, ҳатто карта ҳисобварағида Россия рубли ёки Қозоғистон тенгеси бўлган тақдирда ҳам.

 

Агар операция валютаси ҳисоб-китоб  валютаси ва тўлов валютасидан фарқ қилса, конвертация икки босқичда амалга оширилади. Масалан, рублдаги ҳисобварақ эгаси хизматлар учун фунт стерлингда ҳақ тўласа, валюта ўзгаришининг қуйидаги занжири рўй беради: Россия рубли – АҚШ доллари/евро – Англия фунт стерлинги.

 

Яъни истеъмолчида ҳар қандай ҳолатда ҳам мос келадиган валютада тўловни амалга оширишда муаммолар вужудга келмайди. Фақатгина конвертация қилишда курс фарқида йўқотишлар ва ўтказилаётган транзакциялар учун банк ҳақи ундирилиши  аҳамиятли бўлади.

 

Ҳуқуқий нуқтаи назардан олиб қараганда жойлашиш бўйича хизматлар учун пластик карта орқали ҳақ тўлашда операция валютаси масаласи тартибга солинмай қоляпти. Бошқача айтганда, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари томонидан нақдинасиз тўловларни қабул қилишга йўл қўйиладиган ЭАВ рўйхати белгиланмаган.

 

Биз бошида қайд этиб ўтган ушбу масала бўйича мунозаралар тўлқинини инобатга олган ҳолда, эҳтимол қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилади ёки ваколатли давлат органларининг расмий тушунтиришлари берилади.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Мавзуга оид материаллар:

 

Қачон валютада ҳақ тўлаш мажбурий?

 

Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади