Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Эр хотинига бошлиқ

11.05.2016

? Менинг хотиним уй бекаси. У кейинчалик пенсия олиши мақсадида унинг учун мен пенсия ажратмаларини тўлашим мумкинми?

 

Қонунчилигимизда бундай вариант кўзда тутилмаган. Ҳақиқатан, айрим мамлакатларда бундай амалиёт мавжуд, бироқ бизда эмас. Аммо бу асло  вазият чорасиз эканлигини билдирмайди.

 

Энг аввало пенсия қонунчилигининг ўзига мурожаат қиламиз. Иш стажига ходим уни бажаришда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган ҳар қандай иш киради. Шундай қилиб, агар сизнинг турмуш ўртоғингиз ишга жойлашиб, бу тўловларни амалга оширса, у кейинчалик пенсия олиши мумкин. Бироқ бу ерда бошқа масала вужудга келади. Ким уй бекаси учун иш берувчи бўла олади? Энди эса энг қизиғи: унинг эри иш берувчи бўлиши мумкин ва бу қонунчиликка зид эмас, балки унга мувофиқ бўлади.

 

Энди бу қандай рўёбга чиқишини кўриб чиқамиз. Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Мазкур моддага биноан иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.

 

Бошланғич ҳужжатларни расмийлаштиришнинг аниқ мисоллари ва  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидаларига ҳаволалар билан ҳисоб-китоблар қоидалари тўғрисидаги барча ахборот билан  “Ходимлар билан ҳисоб-китоблар” ЭМТда танишиш мумкин.

 

Меҳнат кодексига асосан ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар иш берувчи бўлиши мумкин. Бинобарин, сиз билан тузилган меҳнат шартномасига биноан турмуш ўртоғингиз ижтимоий тўловлар тўлаши ҳамда келгусида пенсия таъминотига умид қилиши мумкин. Шартномани қандай тўғри тузишни шу ерда кўриш мумкин.

 

Меҳнат шартномасининг бутун муддати мобайнида меҳнат дафтарчаси хотинингизнинг доимий яшаш жойидаги  Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади ва юритилади.

 

Елена ЕРМОХИНА, 
эксперт-юристимиз.

 

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48