Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Интернет-харидда нималар учун тўлашга тўғри келади?

29.04.2015

Жисмоний шахс ўзи фойдаланиши учун чет эл интернет-дўконларидан товарлар сотиб олганда ёки курьерлик хизмати орқали посилка қабул қилганда божхона тўловлари тўланиши керакми?

 

Янги қарор қабул қилишини доирасида жисмоний шахс ўзи фойдаланиши учун чет эл интернет-дўконларидан товарлар сотиб олганда божхона тўловисиз олиб кириш бўйича имтиёз (1 000 АҚШ доллари эквивалентида) давлатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистондан ташқари) ҳудудидан олиб кирилаётган товарларнинг халқаро почта жўнатмаси халқаро почта ёки курьерлик жўнатмалари орқали келиб тушган тақдирда қўлланилади.

 

Халқаро почта ёки курьерлик жўнатмаларида жисмоний шахс манзилига бизнинг мамлакатимиз ҳудудида келиб тушаётган товарларни божхона тўловисиз олиб кириш нормаси товарлар ХХТУТ коди 52100 (Почта алоқаси) ёки ХХТУТ коди 52200 (Курьерлик алоқаси) бўлган юридик шахслар орқали келиб тушган тақдирда қўлланилади.

 

Божхона тўловисиз олиб кириш нормаси жисмоний шахс  манзилига Ўзбекистонга бошқа усул билан келиб тушаётган товарларга татбиқ этилмайди. Бу ҳолатда посилка қабул қилувчи товарларни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган барча божхона тўловларини тўлашига тўғри келади:

 

Президентнинг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори (5.08.2009 й.даги ПҚ-1169) билан ўрнатилган миқдордаги божхона божи;

 

акциз солиғи (акциз солиғига тортиладиган товарларга) Президентнинг  “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарорининг 13-2-иловасида кўзда тутилган ставка бўйича;

 

ҚҚС – солиқ солинадиган базадан 20 фоиз;

 

СКнинг 206-моддасига биноан товарларни импорт қилишда солиқ солинадиган базага товарларнинг божхона қиймати, шунингдек Ўзбекистон Республикасига товарларни импорт қилишда тўланиши лозим бўлган акциз солиғининг, божхона божларининг суммалари киради.

 

божхона расмийлаштируви учун йиғим – божхона қийматининг 0,2 фоизи, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 й.даги 204-сон “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида” қарори);

 

йиғимлар ставкаси товарларни пошлинасиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ортиқ товарлар божхона қийматининг 20 фоизи миқдорида (ВМнинг 24.02.1998 й.даги  “Импортни тарифлар билан бошқариш чора-тадбирлари  тўғрисида”  80-сон қарори).

 

Агар почта алоқаси орқали келган посилкадаги товарнинг қиймати ошиб кетса, бу йиғимларни ҳам тўлашга тўғри келади.

 

Фараз қилайлик. Сиз 1 200 АҚШ доллари қийматли 3 х 5 ўлчамдаги гиламни (ТИФ ТН коди − 5703 10 000 0) сотиб олдингиз. Бож ставкаси (божхона қийматидан фоизда ёки ўлчов бирлиги учун АҚШ долларида) 30 фоизни ташкил этади, бироқ кв. м. учун камида  3,5 долл., бу 60 долларни ташкил қилади. Гиламлар учун акциз солиғи  – 120 фоиз, бу яна 240 долл., ҚҚС – 100, божхона йиғими – 25 долл., бунинг устига яна 20 фоиз – 40 долл.

 

Жами гилам учун  465 долл* бож тўлашга тўғри келади.

 

Изоҳ: барча йиғимлар божхона тўловисиз олиб кириладиган товарлар ставкасидан ошган суммадан ундирилади. Бизнинг ҳолатда бу 200 долл.

 

 

*Ҳисоб-китоб «Божхона калькулятори» импорт бўйича божхона тўловларини дастлабки ҳисоб-китоб қилиш дастури томонидан амалга оширилган. Олинган натижалар тавсия тусига эга. Аниқ ҳисоб-китоб тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганда божхона постлари ходимлари томонидан амалга оширилади

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48