Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Якка тартибдаги тадбиркор Paynet хизматлари кўрсатиши мумкинми?

21.09.2015

 

 

? Мен якка тартибдаги тадбиркорман. Савдо-сотиқ билан шуғулланаман, турғун шохобчага эгаман. Мен тўловлар қабул қилиш бўйича Paynet шохобчасини ҳам очишим мумкинми? 

 

− Paynet тизими Paynet шохобчалари деб аталадиган агентлар орқали тўловлар қабул қилади. Уяли алоқа хизматлари, Интернет, коммунал ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича ушбу тизимдан республикамизнинг барча ҳудудида аҳоли муваффақиятли фойдаланиб келмоқда.

 

Вазирлар Маҳкамасининг қарори (7.01.2011 йилдаги 6-сон) билан  Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари Рўйхати тасдиқланган.

 

Рўйхатнинг 72-бандига,  айнан: телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)га  биноан – якка тартибдаги тадбиркорларга Paynet хизматлари кўрсатишга рухсат берилади.

 

 

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

бизнинг эксперт-юристимиз.

 

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48