Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Мактаб директори устидан арз қилиш мумкинми?

07.10.2016

?Бизнинг мактабимизда муаммо келиб чиқди. Мунозарали ҳолатни бартараф этиш учун директорга қилинган мурожаат ижобий натижа бермади. Аксинча, директор томонидан болага нисбатан салбий ҳаракатларни келтириб чиқарди. Унинг ҳаракатларига нисбатан чора кўришни сўраб, арз қилса бўладими? Қандай тартибда арз қилинади?

Афсуски, боланинг мактабда ўқиши ҳар доим ҳам бир текис ва муаммоларсиз кечмайди. Баъзан у ёки бу ҳолатни назорат остига олишини сўраб, мактаб директорига мурожаат этишга тўғри келади. Шу билан бирга қонунчилик ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги низоларни ҳал этиш учун мактабда тузиладиган низо комиссиясига мурожаат этиш ҳуқуқини беради. Комиссия ўқувчи ёки унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар)дан тушган ёзма, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқади.

 

Бироқ низо келиб чиққани ҳақидаги оғзаки ёки ёзма мурожаатлар ҳар доим ҳам ижобий ёки кутилган натижани бермайди. Бундай ҳолатларда кейинги қўйиладиган қадам аризанинг халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва методик таъминлаш туман (шаҳар) бўлимларига берилиши бўлади. Мактаб халқ таълими муассасалари қаторига киради. Агар бу ҳам ижобий натижа бермаса, навбатдаги босқич Халқ таълими вазирлиги, прокуратура ёки суд бўлади.

 

Аризани бераётганда қуйидагиларни инобатга олиш керак. 

 

1. Аризани ёзма шаклда, аммо қўлёзма тарзида эмас, балки компьютерда териб бериш тавсия этилади.

 

2. Аризани бериш учун асос бўла оладиган фактларни қисқа ёзиш, директор томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликларни таърифлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон Республикасининг умумтаълим мактаби тўғрисидаги низомига мувофиқ мактаб директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилганига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Масалан, мактабдаги интизом ўқувчиларнинг инсоний қадр-қимматига ҳурмат асосида йўлга қўйилади. Ўқувчиларга нисбатан жисмоний, руҳий жиҳатдан зўравонлик кўрсатиш мумкин эмас.

 

3. Аризада ариза берувчи ҳамда директор ҳақида маълумлотлар кўрсатилиши шарт (Ф.И.Ш.), яшаш жойи. Ариза берувчи ҳақида маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда ариза аноним деб тан олинади ва бу уни кўриб чиқмаслик учун асос бўла олади.

 

4. Ариза матнида талабнинг моҳияти тушунтириб берилади, масалан, ҳуқуқбузарликни бартараф этиш учун чора кўриш зарурати ёки аризачи эришмоқчи бўлган бошқа мақсад тушунтирилади.

 

5. Аризани бевосита олиб келиб бериш, почта орқали юбориш ёки Халқ таълими вазирлиги ё бўлмаса, Ягона интерактив давлат хизматлари портали сайти орқали тақдим этиш мумкин. Электрон тарзда юбориладиган аризанинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши мажбурийдир. Ахборот технологиялари воситасида ариза бериш бугунги кунда энг қулай ва самарали усул ҳисобланади.

 

6. Аризада албатта сана кўрсатилиши шарт.

 

7. Ариза нусҳасини ўзида олиб қолиш имкониятини инобатга олган ҳолда уни камида иккита нусҳада тузиш керак.

 

8. Ариза ҳам давлат, ҳам бошқа тилларда берилиши мумкин.

 

Аризани кўриб чиқиш одатда келиб тушган кунидан бошлаб 15 кун вақтни олади. Агар қўшимча ўрганиш ва (ёки) текширишлар талаб этилса,  бир ойдан ошмаган муддат ичида ҳал этилади [2].

 

Ариза кўриб чиқилганидан кейин натижалар ёки қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчи кўрсатган манзилга электрон ёки ёзма равишда жавоб қайтарилиши керак. Жавоб иложи борича ариза келиб тушган тилда бўлиши керак. Унда аризада келтирилган даъволарни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асослар (зарур ҳолатларда қонунчиликдаги ҳужжатларда келтирилган нормалар) ҳамда ариза берувчи қабул қилинган қарордан норози бўлса, шикоят аризаси бериш тартиби келтирилади.

 

Жисмоний ҳамда юридик шахслар мурожаатлари ҳамда таълим муассасалари фаолияти ҳақидаги қонунчилик билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз