Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Никоҳсизлар ажрашишга қарор қилишди

22.06.2016

? Фуқаролик никоҳида орттирилган биргаликдаги мол-мулк қандай тақсимланади?

 

 

Даставвал қайд қиламизки, қонунчилигимиз умумий хўжалик юритувчи ва болаларни тарбияловчи эркак ва аёлнинг биргаликда яшаши – “фуқаролик никоҳи” тушунчасини сақламайди.

 

Ўз никоҳларини расмий рўйхатдан ўтказган эр ва хотиннинг мулкий муносабатлари оила қонунчилиги билан тартибга солинади.  Тегишинча, умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги қонунчилик нормаларини фуқаролик никоҳига қўллаб бўлмайди.

 

Никоҳсиз бирга яшовчиларнинг биргаликда орттирганлари биргаликдаги мол-мулк ҳисобланмайди, балки кимнинг номига ёзилган бўлса, ўшанга тегишли бўлади.  Масалан, уй хўжалигини юритувчи аёл никоҳсиз бирга яшаётган эркак билан ажрашган тақдирда, башарти барча мол-мулк эркакнинг номига ёзилган бўлса, ҳеч нарса ололмайди.

 

Шубҳасиз, мол-мулк биргаликдаги маблағлар ёки мерос қолдирилган маблағлар ҳисобига сотиб олинганлигини исботлашга ҳаракат қилиб, судга мурожаат қилиш мумкин. Бироқ бунинг учун кучли далилий база бўлиши керак, одатда бу мавжуд бўлмайди.

 

Яна бир вариант бор – кўчмас мулк (квартира, уй) сотиб олганда уни икки мулкдорга, масалан, тенг улушларда расмийлаштириш. Бу ҳолатда олди-сотди шартномаси харидор сифатида никоҳсиз бирга яшаётганларнинг бири билан эмас, балки иккаласи билан расмийлаштирилади. Бироқ шуни ёдда тутингки, бундай вариант фақат айрим мол-мулкка тўғри келади. Демак, олайлик, автотранспорт воситаси олди-сотди шартномасини иккаласига расмийлаштириш мумкин эмас, чунки унинг эгаси битта бўлиши керак. Бошқа шахслар ундан фақат нотариал тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида фойдаланишлари мумкин.

 

Бошқа вариантда ҳам тўхташ мумкин – бу шартнома. Мазкур ҳолатда никоҳ шартномасининг иложи йўқ, чунки у фақат муносабатлар расмий расмийлаштирилгандан кейин кучга киради. Шунинг учун фуқаролик қонунчилигига асосан тузиладиган умумий улушли мулк тўғрисидаги битим қолади.

 

Умумий улушли мулк тўғрисидаги битимни тузишда ёдда тутиш муҳим: у ёзма шаклда тузилади ва фақат мавжуд мол-мулкка нисбатан расмийлаштирилиши мумкин. Қонунчиликда бундай битимни нотариал тартибда тасдиқлаш кўзда тутилмаган. Бироқ тарафлардан бирининг талаби бўйича бунга йўл қўйилади, келажакда муаммоларни олдини олиш учун буни тавсия қилишимиз мумкин. Тарафлардан ҳар бирининг улуши фақат тенг эмас, балки ҳар қандай нисбатда белгиланиши мумкин. Асосийси – ўзаро келишувга келиш. Кўчмас мулкка нисбатан битимни тузганда уни албатта белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш шарт. Автотранспорт воситаси сингари кўчмас мулкни ҳам фақат битта шахсга рўйхатдан ўтказиш мумкин.

 

Энди бундай битимнинг оқибатлари хусусида. Мол-мулк умумий улушли мулкда бўлганда никоҳсиз бирга яшаётганлар (фуқаролик никоҳидаги эр-хотин) улушни бир-бирларига ва бошқа шахсларга ҳадя қилишга, сотишга ҳақли. Бунда, масалан,  улушни бошқа шахсларга сотганда ҳаммулкдорнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини эсдан чиқармаслик керак. Ўз улушини никоҳсиз бирга яшаётганлардан бирига сотишда, бошқасини бир ой олдин сотиш, нархи ва битимнинг бошқа муҳим шартлари тўғрисида хабардор қилиш керак бўлади. Кўрсатилган муддатда хабардор қилинган никоҳсиз бирга яшаётганлардан бири улушни кўрсатилган шартларда сотиб олишга ҳақли бўлади. Рад этган тақдирда улуш бошқа шахсларга сотилиши мумкин.

 

Хулоса қилиб шуни қайд этишни хоҳлардикки, фуқаролик никоҳидаги мулкий ҳуқуқлар расмий никоҳдаги каби юридик жиҳатдан ҳимоя қилинмаган, шунинг учун севишиб яшасангиз ҳам, келгусида муаммоларни олдини олиш мақсадида уларнинг ҳимояси юзасидан олдиндан қайғуриш лозим.

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48