Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Пенсияни пластикка ўтказиш – ихтиёрий иш

24.12.2015

? Туманимиздаги банк ходимлари пенсионерлар ҳузурига келиб, пенсиянинг бир қисмини картага расмийлаштиришга мажбурлашмоқда. Бунда улар буни ҳамма қилиши шартлигига ишонтиришаётир. Уларнинг хатти-ҳаракати қонунийми?

 

 

Мазкур савол бўйича тушунтиришлар юзасидан ИДХЯП орқали Марказий банкка мурожаат қилдик ва қуйидаги жавобни олдик:

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг пластик карталардан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича фармон ва қарорларини амалга ошириш доирасида банклар томонидан солиқ органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда  пластик карталардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекси кўрилмоқда.

 

Пластик карталарга маблағларни тушириш фуқароларнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимига пенсиянинг бир қисмини пластик картага ўтказиш тўғрисидаги ёзма аризалари асосида ихтиёрий равишда амалга оширилади.Шундан сўнг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими фуқароларнинг аризасида кўрсатилган пул маблағларини банкка ўтказади.

 

Фуқаролик кодексининг 354-моддасига биноан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.

 

Эксперт шарҳи: Ишламайдиган пенсионерларга пенсия пенсионернинг яшаш жойи бўйича почта алоқаси объектлари ёки пенсионернинг яшаш жойи бўйича тижорат банки филиали орқали (жисмоний шахсларнинг банк пластик карта ҳисобварақлари ёки омонат ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан) тўланади.

 

Пенсия пластик картага ўтказилиши учун дастлаб яшаш жойи бўйича тижорат банкида уни очиш керак. Карталарни тақдим қилиш, хизмат кўрсатиш ва фойдаланишни тартибга солиш Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низом (30.04.2004 йилдаги 1344-сон) ҳамда эмитент (банк) ва карта сақловчи (жисмоний шахс) ўртасидаги шартнома билан амалга оширилади.

 

Банк картасини фойдаланишга тақдим этиш шартномаси ёзма шаклда тузилади. У тўлов ташкилоти қоидаларига мувофиқ бўлиши керак (юқорида кўрсатилган Низомнинг 18-банди).

 

Банк картаси очилгандан кейин пенсия тўлаш шаклини ўзгартириш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиш зарур.  Тўлов шакли ариза берилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасида ўзгаради.

 

Шахснинг танловига кўра пенсия тўлови бир вақтда бир неча усулда амалга оширилиши мумкин. Масалан, қисман банк картасига, қисман яшаш жойи бўйича почта алоқаси объекти орқали нақд пулда.

 

Пенсияни пластик картага олувчи шахснинг аризасига у бўйича очилган ҳисобварақ тўғрисида маълумотнома ҳамда тижорат банки филиали ва мижоз ўртасида тузилган шартнома нусхаси илова қилинади.

 

Бунда пенсия тўлови шахснинг аризасида кўрсатилган муддат мобайнида амалга оширилади, бу муддат тугагач пенсия тўлови тўхтатилади ва фақат пенсионернинг аризаси асосида тикланади.

 

Пенсия пластик картага тўланган тақдирда пенсионер ҳар 6 ойда Пенсия жамғармаси бўлимига шахсан келиб, ўзининг пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаши  зарур. Шундан кейин тўлов келгуси ярим йилда давом этади.

 

Пенсионернинг ҳуқуқлари тасдиқланмаган тақдирда пенсия тўлови миқдори ва асосланганлигига таъсир кўрсатадиган ҳолатларни тасдиқловчи далолатнома  асосида пенсия тўлови тўхтатиб турилади. Далолатнома Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари томонидан тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи  ва унинг қўшнилари иштирокида тузилади.

 

Шундай қилиб,   қонунчилик нормалари ва Марказий банкнинг расмий жавобига асосланган ҳолда айтиш мумкинки, фуқаролар пенсия тўлови шаклини ўзлари танлашга ҳақли: почта орқали нақд пул шаклида, карта ёки банк ҳисобварағига ўтказиш ёхуд қисман картага ўтказиш, қисман нақд пул шаклида. Ҳозирги пайтда пенсиянинг бир қисмини пластикка ўтказишга мажбур қиладиган ҳужжат йўқ, бинобарин, бу хизматни рад қилиш мумкин.

 

Агар сизни пенсияни пластик картага ўтказишга мажбур қилишга уриниш ҳолларига дуч келсангиз, Марказий банкнинг ишонч телефони орқали мурожаат қилишингиз ёки таклиф қилинаётган хизматларни рад этиш учун бизнинг сўровимизга Марказий банк берган расмий жавобдан фойдаланишингиз мумкин. 

 

 

Марказий банк ишонч телефони (Тошкент ш.) – 200-00-44

 

 9:00 дан 18:00 гача, душанба–жума, танаффус 14:00 дан 15:00 гача

 

Республика минтақалари: 0 800 200-00-44

 

Мобиль телефондан терганда: (+998 71) 200-00-44



 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

 

 

Мавзуга доир мақолалар:

Пенсия харажатларини юридик шахслар қоплайди

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48