Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Сотувчи ўз товарини етказиб бериши учун лицензия зарур эмас

29.09.2015

? Чакана савдо интернет-дўконини очишни режалаштираяпмиз. Товарларни харидорларга етказиб бериш учун бизга лицензия зарур бўладими?

 

Тижорат асосида амалга ошириладиган йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши керак (Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низомнинг 2-банди (ВМнинг 14.07.2006 йилдаги 138-сон қарорига 1-илова).

 

 

Агар етказиб бериш тадбиркорлик фаолиятининг мустақил тури ҳисобланмаса, олди-сотди шартномаларига асосан сотувчи ўз кучи билан амалга оширса ҳамда   унинг учун алоҳида ҳақ олинмаса, у ҳолда лицензия талаб этилмайди.

 

 

Бошқа ҳолатда, айнан етказиб бериш учун ҳақ олинган тақдирда, бу хизмат кўрсатиш ҳисобланади, лицензия зарур бўлади.

 

 

Амалиётда назорат қилувчи органларнинг ходимлари, агар етказиб бериш ҳатто текинга амалга оширилаётган бўлса ҳам, унинг қиймати товар баҳосига киритилган деган фикрда бўладилар. Масалан, агар картошка 3 000 сўм турса, у ҳолда ундан 200 сўм етказиб бериш учун олинади. Шунинг учун, уларнинг фикрича, ҳатто шартномада текин етказиб бериш ҳақида банд бўлса ҳам, лицензия барибир талаб қилинади.

 

 

Эҳтимол, бу нуқтаи назар ҳозирги вақтда лойиҳаси ИДХЯПда кўриб чиқилаётган  Ўзбекистон Республикасида электрон савдо Қоидалари асосида ётгандир.   Унинг 41-бандида айтилишича, товарларни харидор кўрсатган жойга етказиб бериш, сотувчида зарур рухсат бериш тусига эга ҳужжат бўлган тақдирда сотувчининг ўзи томонидан амалга оширилади. Лицензия шундай ҳужжатлар сирасига киради. Бироқ, гарчи ҳали қоидалар қабул қилинмаган экан ва юқорида кўрсатилган нормалар амалда экан, мазкур масала очиқ қолади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

бизнинг эксперт-юристимиз.

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48