Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради2025 йил май ойи учун бош бухгалтер режаси Солиқ бюджетдан қайтарилса, норезидент билан ўзаро ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керакЭслатма: эътирознома ишини юритишда мажбурий бўлган ишларТоварлар қандай маркировкаланади, ушбу қоидаларни бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керак

Турист самолётга кечикди

05.07.2016

Мижоз бизнинг туристик агентлигимизда фақат чартер парвозига авиачиптага буюртма берди. Парвоз ушланиб қолди, учиш тўғрисидаги хабар ўз вақтида эълон қилинмади ва турист унга кечикди. У талабнома билан туристик фирмага мурожаат қилди, бироқ ким бундай ҳолатда жавобгар бўлади: ташувчими ёки туристик фирма?

? Мижоз бизнинг туристик агентлигимизда фақат чартер парвозига авиачиптага буюртма берди. Парвоз ушланиб қолди, учиш тўғрисидаги хабар ўз вақтида эълон қилинмади ва турист унга кечикди. У талабнома билан туристик фирмага мурожаат қилди, бироқ ким бундай ҳолатда жавобгар бўлади: ташувчими ёки туристик фирма?

 

 

“Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг1 17-моддасига асосан туристик фирма туристик хизматлар кўрсатилмаган ёки тўла ҳажмда ёхуд лозим даражада сифатли кўрсатилмаган тақдирда туристларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплайди.

 

Туристик хизматлар – бу туристик фаолият субъектларининг жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, ахборот-реклама хизматлари кўрсатиш борасидаги, шунингдек туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа хизматларидир.

 

Йўловчиларни ҳаво транспортида ташиш соҳасидаги муносабатлар Фуқаролик кодекси ва Ҳаво кодекси нормалари билан тартибга солинади. Ушбу ҳужжатлар билан авиаташувчининг ҳаво кемаси йўловчилари олдидаги жавобгарлиги кўзда тутилган.

 

Шундай қилиб, йўловчи авиаташувчига  талаб қўйиши, у қаноатлантирилмаган тақдирда эса судга мурожаат қилиши керак эди.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.  

 

Мавзу бўйича материал:


Кетаётиб, чироқни ўчиринг! Таътил ёки хизмат сафарига кетаётганлар учун эслатма

 

 

___________

 

 

 

1 20.08.1999 йилдаги 830-I-сон.