Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Ўриндошлик асосида эса – тадбиркор

05.02.2016

? Якка тартибдаги тадбиркор айни вақтда қайсидир ташкилотда меҳнат шартномаси бўйича ишлаши мумкинми?

 

Қонунчиликда бундай тақиқ кўзда тутилмаган, бинобарин, якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги фаолиятни меҳнат шартномаси бўйича иш билан бирга олиб боришга йўл қўйилади.

 

Ишга қабул қилиш тартиби ва меҳнат шартномаси тузишдаги нозик фарқлар билан “Кадрлар бўйича маслаҳатчи” Электрон маълумотнома тизимида танишиш мумкин.

 

Бу ҳолатда тадбиркор унинг фаолияти учун кўзда тутилган ставка бўйича солиқ ва қўшимча равишда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлайди.

 

Асосий иш жойи бўйича эса меҳнат шартномасига асосан ундан ЖШДС ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ушлаб қолинади.

 

Бироқ қайд қилиш жоизки, фуқароларнинг айрим тоифаларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган1. Бу:

 

давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари;

 

давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахслар;

 

давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарлари;

 

давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимлари;

 

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш ўз вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассислари.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

 

_______________________

1 ВМнинг 6.03.1992 йилдаги 103-сон қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48