13 август куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида «Моддий-ишлаб чиқариш захиралари ва тайёр маҳсулот ҳисоби» ўқув курси бошланади.
Курс дастури моддий ва ишлаб чиқариш бухгалтерлари, менежер-таҳлилчилар ва иши товар-моддий қимматликлар ҳисоби масалалари билан боғлиқ бошқа мутахассислар учун мўлжалланган.
20 академик соат давомида товар-моддий қимматликлар ҳисоби, захираларнинг дастлабки ҳисоби ва бошланғич қиймати, ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқариш, таннархни шакллантириш, тугалланмаган ишлаб чиқариш борасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланилиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.
Маърузачи – бухгалтерия ҳисоби, аудит соҳасида сертификатланган мутахассис, молиявий масалалар, солиқ солиш ва қимматли қоғозлар бўйича эксперт, «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси ходими Вера Александровна Тюрина.
Моддий-ишлаб чиқариш захиралари (хом ашё, материаллар, тайёр маҳсулот, тугалланмаган ишлаб чиқариш) ҳисобининг мураккаб жиҳатларига – дастлабки ҳужжатларнинг расмийлаштирилишидан тортиб харажатлар ҳисоби ва солиқ ҳисобида маҳсулот таннархини шакллантиришгача бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Машғулотлар иш кунлари 5 кун давомида соат 9:30 дан 13:00 гача ўтказилади.
Ушбу ҳавола бўйича ўтиб, курс дастури билан танишиш ва қатнашиш учун ариза бериш мумкин.