Бухгалтер – узлуксиз билим олишни талаб этувчи баъзи касблардан бири. Қонунчилик ўзгармоқда, янги ҳужжатлар деярли ҳар куни эълон қилинмоқда. Буларнинг барчаси у ёки бу тарзда бухгалтерия ҳисобида акс этади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва «Норма» профессионал ривожланиш маркази BIR.UZ малакани баҳолаш тизимини яратишди. Унга қўшилсангиз, ўз билимларингизга баҳо беришингиз ва ишдан бўш вақтингизда ундаги бўшлиқларни тўлдиришингиз мумкин бўлади. Энг осон усул – бу таълим берувчи тестлашдир.
Сиз ўз танловингизга кўра бухгалтерия ҳисобининг 9 та ихтисослиги бўйича малакангизни оширишингиз мумкин (солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизимлари бўйича бош бухгалтер, моддий бухгалтер, АВ ва НМА бўйича бухгалтер, бухгалтер-кассир, ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер, ишлаб чиқариш бухгалтери, иш ҳақи ва ходимлар билан ҳисоб-китоб бухгалтери, ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер).
Барча таълим берувчи материаллар оддий, тушунарли тилда ёзилган. Биз уларга расмлар чиздик, улар билан материал янада осонлашади.
Агар барча тестларни муваффақиятли топширсангиз, бухгалтер электрон сертификатини қўлга киритасиз. Сиз эришган ютуқлар тизимдаги шахсий профилда сақланади ва бухгалтерлар – малака ошириш тизими иштирокчилари рейтингини шакллантиришда ундан фойдаланилади
2017 йилнинг охиригача буни бепул амалга ошириш мумкин!
Электрон сертификат эмас, балки ҳақиқий бухгалтер ёки бош бухгалтер аттестатини олиш учун қатнаб имтиҳон топширишингизга тўғри келади. Яқин орадагиси 16–17 декабрь кунлари ўтказилади (13 декабрь кунигача ёзилиш мумкин). Ҳар бир ёзилганлар учун қатнаб ўтказиладиган имтиҳондан олдин “синов” имтиҳонидан ўтиш имконияти тақдим этилади.
Бизнинг facebookдаги саҳифамизга аъзо бўлинг: https://www.facebook.com/biruz.official/