Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Биринчи рақамли Бош бухгалтер Аттестатини кимлар олади

23.11.2017


Бу саволга жавобни 16-17 декабрь кунлари биринчи маротаба Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизими доирасида ўтказиладиган имтиҳон натижаларига кўра билиб оламиз.

 

Тизим ташкилотчилари – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва «Норма» профессионал ривожланиш маркази.

 

Имтиҳон бухгалтерлар учун 1 кун, бош бухгалтерлар учун 2 кун давом этади. Унинг барча босқичлари – тестлаш, вазиятга доир масалани ечиш ва шаклларни тўлдириш тўлиқ компьютерлаштирилган!

 

Имтиҳон топширишнинг мазкур форматини Республика бухгалтерлар, аудиторлар ва ички аудиторлар танловининг иккинчи босқичи иштирокчилари, шунингдек «Artel» компаниялар гуруҳи бош бухгалтерлари синаб кўришди.

 

«Бу менга нима учун керак?» – деб сўрашингиз мумкин.

 

Агар Сиз:

  • бухгалтерлик ишида юқори малакангиз, тажрибангиз ва кўникмаларингизни тасдиқлашни хоҳласангиз;
  • хизматда олға силжишда ёки ишга қабул қилишда афзалликка эришмоқчи бўлсангиз;
  • раҳбарият ва ходимларнинг сизга бўлган ҳурматини ва ишончини оширмоқчи бўлсангиз;
  • ўз билим ва қобилиятларингизга ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангиз, имтиҳонда иштирок этиш фойдали бўлади.

 

Буюртмани  имкон қадар тезроқ топшириш лозим – имтиҳон синфларида ҳаммаси бўлиб 70 ўрин. Эътибор беринг: фақат ушбу биринчи имтиҳон иштирокчиларида 1-рақамли бош бухгалтер Аттестатини олиш имконияти мавжуд!

 

29 ноябрь кунигача малака имтиҳони топширишга тайёрланиш ва бепул синов имтиҳонидан ўтиш мумкин.

 

Синов имтиҳонини бепул топширмоқчиман!

 

Баҳолаш тизими билан батафсил танишиш, имтиҳон дастурини кўриш ва унда иштирок этиш учун ёзилиш мақсадида қуйидаги ҳавола бўйича ўтинг:

 

Батафсил билишни хоҳлайман!

 

 

Агар сизда саволлар бўлса, уларни хат орқали йўлланг ёки 200-00-45 телефон рақами орқали «Норма» профессионал ривожланиш маркази мутахассисларига қўнғироқ қилинг.

 

Имтиҳонда кўришгунча!

 

М.Ашуров,

«Норма» профессионал ривожланиш маркази директори.