Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Бухгалтерия ҳисобида солиқ ва божхона имтиёзлари қандай акс эттирилади

10.12.2019

Рус тилида ўқиш

Сиз ўз имтиёзларингизни 2019 йилда тўғри ҳисобга олдингизми? 17 декабрь куни «Norma» компанияси маҳсулотлари фойдаланувчилари учун бепул вебинар ўтказилади. Сизнинг саволларингизга экспертлар хизмати раҳбари, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА жавоб беради.

 

- Татьяна Борисовна, сизнинг вебинарингизда сўз нима хусусида боради?

 

- Йилнинг охири яқинлашмоқда, бухгалтерлар улар йил давомида ҳисобни қанчалик тўғри юритганликларини текшириб олишлари лозим. Бу иш йўналишларидан бири – ҳисобда солиқ ва божхона имтиёзларини акс эттириш. Вебинарда буни қандай қилиб тўғри бажариш ва йўл қўйилган хатоларни тузатиш ҳақида гаплашамиз. У ҳам тажрибали бухгалтерларга, ҳам амалиётда эндигина ушбу масалаларга дуч келадиганларга фойдали бўлади.

 

- Сиз иштирокчилар эътиборини қайси жиҳатларга қаратишни хоҳлайсиз?

- 2019 йилда талай корхоналар ҚҚСга ўтишди, фойда, ер, сув ва мол-мулк солиқларини тўлай бошлашди. Ҳар бир солиқ бўйича корхоналарнинг муайян гуруҳига имтиёзлар тақдим этилади ва бухгалтерлар ҳар доим ҳам уларни ҳисобда қандай акс эттиришни тушунишмайди. Имтиёзлар – ҳар хил, бироқ уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш услуби – битта. Вебинарда биз уни кўриб чиқамиз.

 

- Баъзи тингловчилар ўз ҳаракатлари тўғрилиги тасдиғини олишни хоҳлайдилар. Сиз ҳар бирига жавоб бера оласизми?

- Саволларнинг кўп бўлиши кутилмоқда. Ҳар бир аниқ вазиятни шарҳлаш учун имтиёз тақдим этилган ҳужжатни ўқиш ва унинг моҳиятини тушуниб етиш керак. Шу боис, биз вебинар чоғида ва ундан кейин тушган саволларни таҳлил қиламиз, уларни умумлаштирамиз ва тавсиялар ишлаб чиқамиз. Уларнинг барчаси buxgalter.uz да эълон қилинади.

 

Ҳавола бўйича ўтиб, вебинарга ёзилинг.