Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Бутун «бухгалтерия» BUXGALTER.UZга ўтади

22.01.2019

Рус тилида ўқиш

Яқин орада norma.uz портали бухгалтерия контентини buxgalter.uz ихтисослаштирилган ресурсига ўтказиб, уни эълон қилишни тўхтатади.

 

Norma.uz портали ташкил этилган пайт – 12 йилдан буён ўқувчиларини қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва янгиликлар билан тезкор равишда таништириб келди. Бироқ ҳар йили қабул қилинаётган норматив ҳужжатлар сони ошиб бораётганлиги сабабли шарҳланаётган янгиликлар, шарҳлар ва тушунтиришлар орасидан айнан бухгалтерга зарур ахборотни топиш қийинлашиб бормоқда.

 

Вазиятни тўғрилаш – Ўзбекистон бухгалтерлари ахборот билан ишлаши учун янада қулай шароит яратиш мақсадида соҳага оид ресурс – buxgalter.uz ташкил этилди. 

 

Бугунги кунда norma.uz бухгалтерия ва солиққа оид мавзудаги материаллар анонсларини эълон қилади, ўқувчи ундаги ҳавола орқали янги сайтга ўтади. Бироқ яқин орада бухгалтер иши учун муҳим барча материаллар фақат buxgalter.uz да эълон қилинадиган бўлади. Ҳисобимизга кўра, бу ўқувчиларнинг профессионал контентга киришини камида 2–2,5 баравар тезлаштиради.

 

Қандай материаллар ҳақида сўз бормоқда?

 

buxgalter.uz саҳифаларида қуйидагиларни топасиз:

  • Солиқ кодекси, 2019 йил январда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан;
  • бухгалтернинг кундалик ишида керак бўладиган барча НҲҲларнинг зарур жамланмаси;
  • айнан бухгалтер, аудитор, солиқ маслаҳатчисида қизиқиш уйғотадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақидаги янгиликлар;
  • долзарб масалалар бўйича экспертларнинг маслаҳатлари;
  • солиқларни янги қоидалар бўйича ҳисоблашга доир фойдали йўриқномалар – мисоллар билан бирга;
  • «Norma» дастурий маҳсулотларидан фойдаланувчиларнинг саволларига «Жавоб берамиз» рукнидаги жавоблар. Ундан фақат компания мижозлари эмас, ҳамма шу йилнинг ўрталаригача фойдаланиши мумкин;
  • «Norma» профессионал ривожланиш маркази ва бошқа таълим муассасаларида яқин орада ўтказиладиган семинарлар ва очилган ўқув курслари ҳақида ахборот – bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимига ўтган ҳолда.

 

Яқин орада buxgalter.uz портали солиқ солиш бўйича масофавий ўқув материаллари билан тўлдирилади. Солиқ ислоҳоти ўтказилаётганлиги муносабати билан уларга талаб катта. Шу сабабли 2019 йил давомида улардан бепул фойдаланишингиз мумкин бўлади.

 

Янги ресурсни ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни мамнуният билан қабул қиламиз!

 

Сизнинг «Norma».




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_