Buxgalter.uz портали карантин туфайли мураккаб аҳволда қолган Ўзбекистон бухгалтерлари ва корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ўзини тижорий йўсинга ўтказишни яхши вақтлар келгунча кечиктириб туради.
Портал ўқувчилари иқтисодиётдаги вазият нормаллашгунга қадар материалларни бепул олишда давом этадилар. Buxgalter.uz жамоасининг ишончига кўра, бу ўқувчиларга энг муҳим масалаларни ҳал қилиш ва ушбу мураккаб даврни кам йўқотишлар билан енгиб ўтишда ёрдам беради.
Иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кадрлар бўйича маслаҳатлар билан махсус бўлим шакллантирилди.
Шунингдек, портал ўқувчилар саволлари бўйича юристлар тушунтиришларини эълон қилади. Сўнгги материаллар орасида – “Карантин пайтида ижарани қандай қилиб тўхтатиб туриш мумкин” маслаҳати.