«Экспорт-импорт операциялари: ҳисоб, солиқ солиш, хатоликлар» семинарининг асосий мавзуси мулк ҳуқуқини эътироф этишнинг мураккаб масалалари бўлди. Машғулотлар 2018 йил 11 июлда «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтказилади.
Аввалги семинар анонсида лектор – «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш пайтида мулк ҳуқуқини белгилашда Инкотермс 2010 халқаро қоидаларига таяниш кераклигига эътиборни қаратди. Бу ўқувчиларнинг кўп сонли шарҳларига сабаб бўлди. Негаки – мутахассислар орасида мулк ҳуқуқини эътироф этиш пайти 40 режими, яъни эркин муомалага чиқариш режими ҳисобланиши керак деб хато фикрлашган. Семинарда иштирок этишни хоҳловчилар сони анчагина эди. Бироқ масалани муҳокама қилиш имконияти семинарга биринчилардан бўлиб ёзилган 50 кишигагина насиб этди.
Кейинчалик семинарни такрор ўтказиш сўралган мурожаатлар кўп бўлди. Шу муносабат билан 11 июль куни такрорий семинар ўтказилади. Бу ерда семинар дастури билан танишиш ва унга ёзилиш мумкин. Шошилинг, 26 та бўш ўрин қолди.
Таъкидлаш жоизки, семинар мавзуси анча кенг қамровли, у ташқи иқтисодий фаолиятни юритишда бухгалтерия ҳисобида дуч келинадиган барча мураккабликларни ўз ичига олади.