Мулк ҳуқуқини тан олиш пайти ташқи иқтисодий фаолият шартномалари билан ишловчи деярли барча бухгалтерларни қийнайдиган масала ҳисобланади. «TRI-S-Audit» аудиторлик компанияси директори Светлана Голосова муаммонинг тарихи ва уни тўғри ҳал этиш йўллари ҳақида батафсил сўзлаб беради.
Масаланинг тарихи бундай. Дастлабки Солиқ кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда 40-нчи режим, яъни эркин муомалага чиқариш режимини мулк ҳуқуқини тан олиш пайти деб ҳисоблаш таклифи киритилди. Бухгалтер балансдаги активларга мулк ҳуқуқини тан олиши керак бўлган барча эҳтимолий вариантларни ўз ичига олмаганлиги сабабли бу таклиф биронта норматив ҳужжатда ўз аксини топмади. Ушбу масала ечими бугунги кунда нафақат бухгалтерлар, балки бошловчи солиқ инспекторлари учун ҳам муайян қийинчиликлар туғдиради.
Мулк ҳуқуқини тан олиш пайтини аниқлашда Инкотермс 2010 халқаро қоидаларига амал қилиш лозим. Ушбу ҳужжатни қўллашнинг барча нозик жиҳатлари ҳақида 17 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида ўтказиладиган «Экспорт-импорт операциялари: ҳисобга олиш, солиқ солиш, хатолар» семинарида маълумот бераман. Семинарга бу ерда ёзилиш мумкин.
Шу ўринда семинар мавзуси анча кенг эканлигига, ташқи иқтисодий фаолият юритишда бухгалтерия ҳисобида юзага келувчи барча муаммоларга дахл этишига эътиборингизни қаратмоқчиман. Сўнгги пайтларда ушбу соҳага тааллуқли кўпгина норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Уларни тўғри тушуниш ва корхоналарнинг жорий фаолиятида, шу жумладан шартномалар тузиш чоғида ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.