Март ойида «Norma» ПРМ иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш билан шуғулланувчи барча мутахассисларни ўқув курси ва семинарга таклиф этади. Экспертлар ушбу масъулиятли ишнинг барча жиҳатлари ҳақида батафсил сўз юритиб, саволларингизга жавоб берадилар.
Бошловчи мутахассислар ва малака ошириш истагида бўлганларни Ольга Павловна Шабанованинг «Иш ҳақи – бошланғич маълумотдан амалиётгача» курсига чорлаймиз. У 12 мартда бошланади. Машғулотлар Bir.uz тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Курс дастури кадрлар ишини юритишдан тортиб солиқ ҳисоботларини тайёрлашгача бўлган иш ҳақининг асосий жиҳатларини ўрганиш имконини беради. Тингловчилар рўйхатдан ўтаётганда анкетада олдиндан ёки таълим жараёнида ўз саволларини бериб, курс давомида уларга жавоб олишлари мумкин.
Битта тингловчининг ўқиш қиймати 800 000 сўмни ташкил этади.
«Солиқ ва божхона хабарлари», «Налоговые и таможенные вести» газеталари обуначилари ва/ёки «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари, 1UZ дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари учун нарх 560 000 сўмни ташкил этади.
Наталья Петровна Клевцованинг «Нормал меҳнат шароитларидан четга чиққанда тўланадиган иш ҳақи. Таътил пули ҳисоб-китоби. Нафақалар (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш ва б.) тўлаш» семинари иш ҳақини ҳисоблашдаги алоҳида мураккаб ҳолатларга бағишланади. Уни 19 мартда ўтказиш режалаштирилган.
Семинар дастури ностандарт меҳнат шароитларида иш ҳақи ва устамаларни тўғри белгилаш, фуқароларни вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари билан таъминлаш тартиби, ушбу ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш қоидалари ҳақида батафсил ахборот олиш имконини беради. Президентнинг 12.11.2018 йилдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–5574-сон Фармонига мувофиқ, байрам кунларига тўғри келадиган таътиллар давомийлигини тўғри ҳисоблаш ҳамда иш вақтини ҳисобга олиш табелига қандай тузатиш киритиш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Семинарда иштирок этиш қиймати битта тингловчи учун 200 000 сўмни ташкил этади.
«Солиқ ва божхона хабарлари»/«Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести»/«Норма» газеталари обуначилари ва/ёки «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари семинарда бонус тизими бўйича қатнашишлари мумкин. Барча бонуслардан фойдаланиб бўлган ташкилотлар қийматнинг 30%и чегирилган ҳолда – 140 000 сўм тўлаб, қатнашишлари мумкин.