Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги масалалари қандай қилиб тўғри ҳал этилиши сиз учун қизиқарлими? Қизиқарли бўлса, «Norma» профессионал ривожланиш марказига боринг. Бу ерда 17 сентябрдан «Кадрлар иш юритуви» ўқув курси очилмоқда.
Тингловчиларнинг саволларига меҳнат ҳуқуқи соҳасида етакчи экспертлардан бири Абдусалом Рисқуллаев икир-чикир масалаларгача жавоб беради.
Курс дастури меҳнат муносабатларининг барча ҳуқуқий жиҳатларини қамраб олган. Бу ўринда Меҳнат кодексининг XII бобига алоҳида эътибор қаратилади, унга кўра меҳнат соҳасида ўз меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан тарафларга етказилган зарарни иш берувчи ва ходим тўлаши шартлиги белгиланган. Шу билан бирга ҳам иш берувчилар, ҳам ходимлар томонидан йўл қўйиладиган одатий хатоликлар, уларнинг оқибатлари кўриб чиқилади. А.Рисқуллаев камчиликларни қандай қилиб тузатиш лозимлиги ҳақида ҳам гапириб беради.
Ўқув курси тўғрисидаги батафсил маълумотлар ва унга ёзилиш учун ҳавола.