knigi.uz китоб интернет-дўконида «Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси»ни сотиб олсангиз, муаллиф Абдусалом Рисқуллаевга тайёрлаган саволларингизни «Norma» ПРМдаги «Кадрлар ишини юритиш» ўқув курси доирасида унга беришингиз мумкин.
Амалиётда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ кўплаб саволлар юзага келади. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясида раҳбар сифатида катта тажриба орттирган меҳнат ҳуқуқи соҳаси эксперти Абдусалом Рисқуллаев иштирокида ишлаб чиқилган «Norma» компанияси маҳсулотлари уларнинг ечимини топишда сизга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, «Norma» нашриёти «Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси»нинг учинчи нашрини чоп этган. knigi.uz китоб интернет-дўконида унинг юмшоқ ёки қаттиқ муқовалисини харид қилиш мумкин. Иккинчи варианти меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ҳужжатларнинг электрон намуналарини ўз ичига олган компакт-диск билан комплектда сотилади.
Китоб билан танишиб чиқиш чоғида юзага келадиган барча саволларга машғулотларда жавоб олиш имкони бўлади. Курс 10 сентябрь куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида бошланади. Ҳавола орқали ўтиб, курс дастури билан батафсил танишиш ва унга ёзилиш мумкин.
Бундан ташқари, курс дастури доирасида хатарлар баҳоланади ва меҳнат қонунчилигини қўллаш чоғида кўп йўл қўйиладиган қонунбузарликлар таҳлил қилинади. Аниқланган қонунбузарликларни тўғрилаш услубиятига алоҳида эътибор берилади.