«Norma» профессионал ривожланиш маркази компаниянгиз олдида турган стратегик мақсадларга эришишга йўналтирилган корпоратив таълим дастурларини таклиф этади.
«Norma» ПРМда пойтахт ва минтақалардаги етакчи компанияларнинг бухгалтерлари, кадрлар ва юридик хизматлари, бошқарув аппарати ходимлари мунтазам малака оширадилар. Тингловчилар фикр-мулоҳазалари ва хоҳиш-истаклари билан ўртоқлашганларида ходимлар малакасини оширишнинг корпоратив усулини ташкил этиш зарурати ҳақида кўп гапирадилар.
Марина Абдуллаева: «Сифатли бухгалтерия ҳисоби нафақат бухгалтерия ходимларига, балки ҳисоб-китоб қилиш мақсадида ўз вақтида ахборот тақдим этилиши учун масъул ташкилотларнинг барча бўлинмалари фаолиятига боғлиқ. Афсуски, ходимлар қонунчилик талабларини доим билавермайдилар, бу турли нохуш оқибатларга олиб келади. Бухгалтерия ишининг сифати уларга боғлиқ бўлган корхонамиздаги барча мутахассислар иштирок этадиган семинар ташкил этилса, яхши бўлар эди».
Наргиза Юсупова: «Корхонадаги меҳнат муносабатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини фақат кадрлар бўйича мутахассис билиши етарли эмас. Бу ташкилотдаги ҳар бир ходим билиши керак бўлган масалалардир. Унинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши кўпинча шунга боғлиқ бўлади. Шу сабабдан меҳнат қонунчилиги бўйича ялпи таълим курсини ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди».
Бунга жавобан «Normа» ПРМ муайян ташкилот талабларига мослаштирилиши мумкин бўлган корпоратив таълим дастурларини таклиф этади. Курслар мавзуси жадвалда кўрсатилган:
Курслар мавзуси |
Мақсадли аудитория |
Бошқарув ва молия ҳисоби |
Бўлинмалар бошлиқлари, корхоналарнинг маъмурий аппарати, молия, маркетинг бўлинмалари ва сотиш хизматларида ишлай бошлаган ходимлар, бухгалтерлар, омборчилар. Курс корхоналар самарадорлигини ошириш ва раҳбарият топшириқларини бажаришга мўлжалланган. Машғулотлар дастури буюртмачига мослаштирилади. Машғулотлар бухгалтерия, бошқарув ва молия ҳисобини юритиш жараёнларини, хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини мақбуллаштиришда ёрдам беради |
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш |
Корхоналарнинг маъмурий аппарати, молия бошқармалари ходимлари, бухгалтерлар, ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш мақсадида зарур ахборот бухгалтерияга тақдим этилиши учун масъул бўлган бўлинмалар ходимлари. Курс солиқ солиш бўйича билимларни оширишга мўлжалланган. Машғулотлар дастури буюртмачига мослаштирилади. Машғулотлар корхонадаги бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш жараёнини мақбуллаштиришда ёрдам беради |
Меҳнат қонунчилиги асослари |
Корхоналар ва ташкилотлар жамоалари. Курс меҳнат жамоасининг барча аъзоларида қизиқиш уйғотади, чунки машғулотларда иш берувчиларга ва ходимларга қўйиладиган талаблар, шунингдек меҳнат қонунчилигидан келиб чиқадиган томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ёритилади. Маърузачилар тингловчиларнинг барча саволларига жавоб берадилар |
Корпоратив курслар ташкил этилиши масалалари юзасидан 200-00-45 телефони орқали мурожаат қилинг.