Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Меҳнат қонунчилигини ўрганамиз

17.05.2018

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг инспектори қачон келиши мумкин? Текширув натижаларига кўра жавобгарликдан қутулиш учун нималарни билиш керак? Меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги эксперт Абдусалом Рисқуллаев тушунтиради.

 

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Назорат органи сифатида инспекция меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ўрганиб, текширувлар ўтказади.

 

Қонунбузарлик далиллари мавжуд бўлганда инспектор ҳар дақиқада келиб қолиши мумкин. Ҳуқуқлари бузилган ёки поймол бўлган ходимнинг инспекцияга ҳар қандай мурожаати асосида текширув бошланиши мумкин.

 

Текширув турли оқибатларга олиб келади. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ, вазиятга қараб:

  • қонунбузарликларни бартараф этиш ҳақида кўрсатма берилиши;
  • айбдор мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилиши;
  • юқори ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдимнома киритилиши;
  • ташкилот ва ходим (ходимлар) ўртасидаги меҳнат низосини кўриб чиқиш тўғрисида даъво аризаси берилиши мумкин.

 

Қандай қилиб нохушликларнинг олдини олиш мумкин? Инспекторлар эътироз билдирмасликлари учун меҳнат ва бандлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя этинг. Ишонинг, бунинг иложи бор, унга риоя этиш мушкул эмас. Қўйилган вазифага эришиш йўлларидан бири – зиммасига кадрлар ишини юритиш вазифаси юклатилган мутахассиснинг малака оширишини таъминлаш. 29 май куни «Norma» профессионал ривожланиш марказида меҳнат қонунчилигига бағишланган семинар бўлиб ўтади. Учрашувда ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги энг мураккаб масалалар, кўп учрайдиган хатоларни кўриб чиқишга ҳаракат қиламан, иш берувчининг масъулияти ҳақида батафсил сўзлаб бераман. Бу ерда семинар дастури билан танишиб чиқиш ва ёзилиш мумкин.   

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_