Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Мижозлар учун чегирмалар яратиш – бу лоялликнинг NORMAл кўриниши

17.03.2017

«Город скидок»нинг NORMAл картаси пойтахтимиздаги  500 га яқин муассасаларда чегирмаларга эга бўлиш имкониятини беради. Бу «Norma» даврий нашрлари обуначилари ва дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиларига тақдим этиладиган лояллик дастури кўринишларидан биридир. Карта соҳиби нималарга эга бўлади?

«Город скидок» лойиҳаси раҳбари Елена Гусеванинг таъкидлашича, айни вақтда компания мижози умумий овқатланиш корхоналари ва супермаркетлардан тортиб даволаш-профилактика ва ўқув муассасаларигача — турли ташкилотларда 3 дан 50%гача чегирмаларга эга бўлиши мумкин.

 

- Биз ҳамкорлар сонини ошириш устида доимий равишда иш олиб борамиз, - дейди Е. Гусева. – Бизнинг вазифамиз – фойдаланувчиларнинг турли соҳаларда ҳақиқий чегирмаларга эга бўлишини таъминлаш. Умуман олганда, дисконт дастурининг энг асосий мақсади тежаш, иқтисод қилиш имкониятини беришдир. «Город скидок» - бу тежамкорлар ва режалилар оламига кўприкдир!» - шиоримиз ана шундай, лойиҳани кенгайтириш ва хизматларни такомиллаштириш устида эса доимий равишда иш олиб борилмоқда.

 

Лойиҳа 2011 йилда 30 та ҳамкор ташкилот билан бошланган ва уларнинг ҳаммаси умумий овқатланиш соҳасидан эди. Бугунги кунга келиб 500 га яқин ҳамкорлар турфа йўналишларни намоён қилади ҳамда бу шубҳасиз, карта эгалари учун жуда катта қулайлик яратади.  Бунда ҳамкорларнинг таклифлари турли дид ҳамда молиявий имкониятларга эга бўлганлар учун мўлжалланганлигини инобатга олиш лозим. Масалан, «Город скидок» ҳам қимматбаҳо ресторанлар, ҳам ҳамёнбоп бўлган ошхоналар билан ишлайди. Яъни ҳар бир карта сақловчиси ҳамкорлар орасидан ўз ҳамёнига мос бўлган хизматларни танлаб олиши мумкин. Юқори даражадаги хизмат ва қиммат нархларни ҳам, нисбатан камтарона бўлиш билан бирга хизмат даражаси кўнгилдагидек муассасаларни танлаш имконияти мавжуд. Ҳар қандай ҳолатда ҳам олинаётган чегирма харидларни янада ёқимлироқ қилади.

 

Супермаркетлар энг кўп ташриф буюриладиган муассасалар эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Озиқ-овқатлар, маиший кимё маҳсулотлари ва бошқа халқ истеъмол товарлари ҳаммага керак. Бундай маркетларга талаб катта эканини инобатга олган ҳолда «Город скидок» тахминан 50 та шундай ташкилот билан ҳамкорликни йўлга қўйган. «Makro» савдо тармоғи энг йириклари сирасига киради, бу ерда чегирма миқдори хариднинг ҳажмига боғлиқ. Чек қанча салмоқли бўлса, мижоз шунча катта чегирмага эга бўлади.

 

Унинг хизматларисиз ҳаётимизни тасаввур этиш мушкул бўлган яна бир соҳа — тиббиёт. Бугунги кунда лойиҳа ҳамкорлари рўйхатига 27 даволаш-диагностика муассасалари киритилган, улар орасида болалар ва катталар учун ихтисослаштирилган, кўп тармоқли клиникалар бор.

 

Биргина мақолада NORMAл дисконт карта билан чегирмани қўлга киритиш мумкин бўлган барча муассасаларни санаб ўтиш қийин. Булар жумласига қурилиш маркетлари, оптика, гўзаллик салонлари, кимёвий тозалаш, фитнес клублари, караоке-барлар, аквапарклар, сауналар, тўй либослари ижараси салонлари, байрам тадбирларини ташкил этувчи компаниялар, кўнгилочар марказларни киритиш мумкин. «Город скидок» ҳамкорларининг тўлиқ рўйхати билан  gorodskidok.uz расмий сайтида танишиб чиқиш мумкин.

 

«Город скидок» картаси ноёб лояллик маҳсулоти бўлган ва бундан кейин ҳам  шундай бўлиб қолади. У фақатгина Normа мижозлари учун мўлжалланган. NORMAл газеталарга ЙИЛЛИК обунани расмийлаштириб, ёки ахборот-ҳуқуқий тизимларининг биридан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб, компания мижози анкетани тўлдиради, бунда таклиф қилинган бонуслар жумласидан чегирма картасини олиш истагини қайд қилади. Карта бир календарь йил мобайнида амал қилади.

 

Лойиҳада ҳамкор сифатида иштирок этиш қанчалик фойдали экани, бу ҳақиқатан ҳам харидлар ҳажмини ошириши ва қўшимча реклама келтириши ҳақида навбатдаги мақолаларимиздан бирида сўз юритамиз.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_