2017 йилнинг 1 январидан кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг чекланган сони янгитдан жорий этилаётган Таснифлагич воситасида аниқланади (24.08.2016 йилдаги 275-сон ВМҚга 1-илова). Бунда ХХТУТ кодлари ўрнига иқтисодий фаолият турлари Таснифлагичи кодлари — ИФУТ қўлланилади.
- www.norma.uz
- Компания янгиликлари
- «NORMA» АҚТ бўлса, ИФУТга ўтиш мураккаб эмас
«NORMA» АҚТ бўлса, ИФУТга ўтиш мураккаб эмас
10.01.2017
«Norma. Қонунчилик» АҚТда эски ва янги таснифлагичларни таққослаш йўли билан экспертларимиз томонидан тузилган Трансформацион жадвал келтирилган.
Мазкур жадвал ёрдамида ХХТУТ ва ИФУТ кодлари орасидаги ўзаро боғлиқликни осонгина кўриш мумкин, шунингдек, ИФУТ кодига мувофиқ келадиган кичик тадбиркорликка мансуб ташкилотлар ходимларининг чекланган сонини аниқлаш мумкин.
Бунинг учун жадвалнинг чап томонида жойлашган ўзингизни қизиқтирган ХХТУТ кодини топишингиз лозим, ундан ўнгроқда унга мувофиқ келадиган ИФУТ бўйича фаолият кодлари ва ходимларнинг чекланган сони кўрсатилган.
ИФУТ бўйича кодларни аниқлаш услубиёти илгари мавжуд бўлганидан катта фарқ қилади. Битта ХХТУТ кодига бир нечта ИФУТ кодлари мувофиқ келиши мумкин ва аксинча.
Янги таснифлагич бўйича ходимларнинг чекланган сонини аниқлаш учун ташкилотнинг ИФУТ бўйича асосий фаолият турини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг устунлигидан келиб чиққан ҳолда тўғри аниқлаш зарур.
ИФУТ бўйича фаолият кодини аниқлаш услубиёти билан батафсил “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасидаги мақолада, шунингдек, “Норма” профессионал ривожланиш марказининг 2017 йил январь ва февраль ойларида ўтказиладиган семинарларида танишишингиз мумкин. Семинарларга бу ерда ёзилиш мумкин.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»