Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

ПРМда семинар: устав фонди ва у билан боғлиқ барча масалалар

07.12.2016

«Корхонанинг устав фонди белгиланиши, шакллантириш, ҳисобга олиш тартиби. Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар» – «Norma» ПРМда 13 декабрь куни бўлиб ўтадиган бонусли семинар шундай номланади. Тадбир корхоналар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, молиявий директорлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари учун қизиқарли бўлади.

Семинарнинг мақсади – устав капиталини шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бутун саволлар мажмуини ҳисобга олиш ҳамда солиқ солишнинг ўзига хосликларини таҳлил этишдан иборат.

 

Семинарни Надежда Коваленко,  “Kreston Tashkent” МЧЖ аудитори,  бухгалтерия ҳисоби соҳасида 20 йилдан ортиқ, аудит соҳасида эса 10 йилдан зиёд иш стажига эга сертификатланган аудитор олиб боради.

 

Семинар иштирокчилари қуйидаги мавзулар билан танишадилар:

  • устав капиталини моддий ва номоддий активлар билан шакллантириш тартиби;
  • устав фондига пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси тамойиллари;
  • чет эл валютасида ифодаланган устав фондини шакллантиришда юзага келадиган курс фарқини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби;
  • юридик ҳамда жисмоний шахсларга дивидендларни ҳисоблаб ёзиш, солиқ солиш ва тўлашнинг ўзига хосликлари;
  • солиқ органлари билан низоларга сабаб бўлувчи масалалар;
  • корхоналар ва уларнинг муассислари учун солиқ хатарлари.

 

«Norma» ПРМнинг бонусли семинарлари анъанага кўра соат 9:30 дан 13:00 гача ўтказилади. Тадбирнинг батафсил дастури билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин, шу ернинг ўзида иштирок этиш учун электрон аризани тўлдириш мумкин. Янада тўлиқроқ маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин: (99871) 283-46-05 ёки 200-00-45. Эслатиб ўтамиз, «Norma» профессионал ривожланиш маркази семинарларида фақат олдиндан рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этиш мумкин.

 

Фойдаланувчилар ва обуначилар учун семинарларда бепул қатнашиш лимити қуйидаги қоидалар бўйича ҳисобланади: 

 

  • СБХ/НТВ + Норма маслаҳатчи/Норма газеталари обуначилари учун 1 та тўплам учун 2 та бонусли семинар + газетанинг кейинги ҳар бир тўплами учун 1 та семинардан;
  • NORMА АҚТ фойдаланувчилари учун – 1-электрон маҳсулот учун 2 та бонусли семинар + кейинги ҳар бир маҳсулот учун 1 та семинардан;
  • 1UZ фойдаланувчилари учун – 1-дастурий маҳсулот учун 1 та бонусли семинар.

 

Агар ташкилот ўзига тааллуқли бўлган барча бонуслардан фойдаланиб бўлган бўлса, унинг вакиллари 50% чегирма билан семинарларда қатнашишлари мумкин. Ушбу сумма 75 минг сўмни ташкил этади. Бошқа хоҳловчилар учун ҳозирда ўтказилаётган акция доирасида 40% чегирма (90 минг сўм) тақдим этилади.   

 

Мавзуга оид материаллар:

 

НҲҲ лойиҳалари: бизнесни янги қоидалар бўйича рўйхатдан ўтказиш

 

Бизнеснинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаган маъқул?