Туризм соҳасида бизнес юритмоқчимисиз? Ушбу соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялардан иложи борича самарали фойдаланинг.
Кейинги бир ярим йил ичида туризм инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган кўпгина норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Янги меҳмонхоналар ва ресторанлар, тематик боғларни қуриш ва мавжудларини ривожлантириш, туристлар гуруҳларига хизмат кўрсатувчи автопаркни янгилаш, сувенирлар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар берилди. Ана шу кўп сонли рағбатлантирувчи нормаларни қўллашда соҳада кўп йиллик иш стажига эга мутахассислар ҳам хатога йўл қўйишлари мумкин.
Бунда бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан туризм соҳаси – мураккаб йўналиш. Янги иштирокчиларда кўплаб саволлар юзага келади:
- Туристларни ташиш ҳам туризмга кирадими?
- Турнинг таннархи бўйича нималарни назардан четда қолдирмаслик муҳим?
- ҚҚС бўйича имтиёзлар туризм хизматларининг барчасига берилганми?
- Воситачилик шартномалари бўйича тушум қандай ҳисобланади?
- Даромадлар қайси пайтда тан олинади?
Эксперт Азизахон Тошхўжаева ушбу масалаларга ойдинлик киритишда ёрдам беради. 2018 йил 27 июнда «Ҳаммаси туризм ҳақида» семинари ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳавола орқали ўтиб, дастур билан танишиш ва унга ёзилиш мумкин.