Компаниянгиз учун қайси – соддалаштирилган ёки умумбелгиланган ҚҚС фойдалироқ эканини қандай билиш мумкин? «Norma» компанияси яқин орада ташкил этадиган вебинар иштирокчилари шу ва бошқа саволларга жавоб топишлари мумкин бўлади.
Вебинарда қуйидаги масалалар батафсил кўриб чиқилади:
ҚҚСнинг ўзи нима, у ЯСТдан нимаси билан фарқланади?
Соддалаштирилган ҚҚСнинг умумбелгиланганидан қандай фарқи бор?
Соддалаштирилган ҚҚС ва умумбелгиланган ҚҚСда солиқ юки қандай ҳисобланади?
Танланган солиқ шаклига ўтиш қандай расмийлаштирилади?
Барча иштирокчиларга молиявий модель асосида соддалаштирилган ва умумбелгиланган ҚҚСда солиқ юкини солиштириш услубияти қайд этилган материаллар берилади.
Рўйхатдан ўтказиш бошлангани ҳамда вебинар ўтказиладиган вақт ҳақида кейинги материалларимиздан бирида хабар берамиз. Янгиликларимизни кузатиб боринг!