“Менинг шаҳрим. Таълим” Лойиҳаси ўз номини алмаштиришни режалаштираётир, бироқ абитуриентлар учун чегирмалар сиёсатини давом эттиради.
Лойиҳа жамоасининг хабар беришича, таркибида электрон тестлар сақлайдиган олий ўқув юртлари абитуриентлари, лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун дастурий маҳсулотлар катта ўзгаришлар остонасида турибди. Дастурларнинг февраль ойи чиқарилишида фойдаланувчилар нафақат Тошкент олий ўқув юртлари, балки Ўзбекистоннинг барча минтақаларидаги университетлар ва институтлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни топишлари мумкин. Бунда мамлакатимиздаги барча олий ўқув юртлари бўйича батафсил ахборот тақдим қилинган. Бу факультетларнинг боғланиш маълумотлари, факультет ва мутахассисликларнинг номланиши, олдинги йилларда абитуриентларни қабул қилиш квоталари, имтиҳонларни (тестларни) топшириш учун зарур фанлар рўйхати, грант ва контрактга ўтиш баллари. Фақат ўзбек (қорақалпоқ) тилида ўқитиладиган гуруҳларга қайси мутахассисликлар бўйича қабул ўтказилаётганлигини ҳам билиш мумкин.
Лойиҳа жамоаси ишонадики, Abitur электрон тестлари (“Менинг шаҳрим. Таълим” ўрнига янги бренд) нафақат Тошкентда, балки унинг ташқарисида ҳам анча талаб қилинган бўлади. Бундай имконият эндиликда харид қилиш учун Тошкентга келиш ёки қариндошлар ёхуд таниш-билишлар орқали дискларни қўлга етказиб бериш зарурати йўқлиги учун ҳам юзага келади.
Барча электрон тестлар учун ўрнатиш дастурлари http://abitur.uz сайтидан бепул юклаб олинади. Уларни фаоллаштириш учун эса яқин орадаги Paynet шохобчасига келиб, серия рақамини сотиб олиш лозим бўлади. Аввал биз серия рақамини қандай сотиб олиш ва фаоллаштириш ҳақида ёзган эдик.
Ҳозир эса эслатиб ўтамизки, январь ойида Лойиҳа томонидан абитуриентларга тестларни 20% арзон сотиб олиш имконини берадиган акция амалга оширилди. Бундан фойдаланиб қолишга улгурмаганлар учун хушхабар сифатида, бу акцияни яна бир ойга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди! Демак, ушбу манфаатли таклифдан фойланишни ҳамда февраль ойининг охиригача абитуриентлар учун тестларни сотиб олишга шошилишни таклиф этамиз.
Эслатиб ўтамиз, акция фақат дастурий маҳсулотларнинг тўлиқ версияларига татбиқ қилинади, айнан:
"Менинг шаҳрим. Таълим олий ўқув юртларига кирувчилар учун" (10 та фан) 47 000 сўмга (59 000 сўм ўрнига);
"Менинг шаҳрим. Таълим лицей ва коллежларга кирувчилар учун " (10 та фан) 40 000 сўмга (51 000 сўм ўрнига);
" Менинг шаҳрим. Таълим Россия ОТМ кирувчилар учун" (10 та фан) 52 000 сўмга (65 000 сўм ўрнига);
"Математика" Электрон ўқув қўлланмаси 42 000 сўмга (53 000 сўм ўрнига).
Электрон тестлар учун битта серия рақами дастурни битта компьютерда фаоллаштириш учун мўлжалланган. Интернет орқали фаоллаштириш кодини олганда “Маҳсулот турини”, яъни унинг учун серия рақами харид қилинган айнан ўша дастурни танлаш муҳим. Маҳсулот турини танлаш қўлда амалга оширилади. Қийинчиликлар вужудга келганда 283-39-34 телефони орқали қўнғироқ қилинг.
Мавзуга доир материаллар:
«DeltaCard» эгалари учун электрон тестлар чегирма билан тақдим қилинади
«Менинг шаҳрим» Лойиҳаси скретч-карталар реализациясини бошлади
Abitur.mg.uz: маслаҳатлар он-лайн тарзда