Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ўзбекистон қонунчилигидан эркин онлайн фойдаланиш имконияти

24.11.2016

Бизда ажойиб янгилик бор! Илгари ёзганимиздек,  NRM.UZ лойиҳаси доирасида барча сайтга ташриф буюрувчилар  тўловсиз ва рўйхатдан ўтмасдан фойдаланишлари мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тўлиқ базасини тақдим этамиз! 70 000 дан ортиқ ҳужжатларни икки тилда топишингиз мумкин! Буларнинг барчаси on-line режимида! Интернетга уланган ҳар қандай қурилмадан фойдаланишингиз мумкин!

 

NRM.UZ сайтининг бош саҳифасидаги «ЎзР Қонунчилиги» бўлимига кирсангиз, амал қилиш соҳалари бўйича туркумланган норматив ҳужжатлар каталогини кўрасиз.

 

Каталогимиздан фойдаланишни истамайсизми? Излаш тизими ҳужжатнинг номланиши ва унинг матнидаги калит сўзлардан фойдаланган ҳолда ҳужжатни топишга ёрдам беради.

 

Агар ҳужжатнинг рақами ёки унинг қабул қилиниш санасини билсангиз, кенгайтирилган излаш энг аниқ натижаларни кўрсатади.

 

 

Қонун ҳужжатлари ҳар ҳафтада янгиланади, шу боис маълумотларнинг долзарблиги ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади.

 

Бундан ташқари, Norma.uz порталида жойлаштирилган қабул қилинган барча норматив ҳужжатларнинг ҳамма шарҳлари ва экспертларнинг мақолаларида NRM.UZ сайти базасидаги муайян ҳужжатларга фаол ҳаволалар бериб борилади. Шу тариқа сиз ҳужжатни юклаб олмасдан ҳавола этилаётган нормани бемалол тўлиқ кўриб чиқишингиз мумкин бўлади!

 

NRM.UZ сайти TAS-IX зонасида жойлашган, шу боис ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун бизнинг ресурсда фойдаланилган трафик тарифланмайди!

 

Эътибор беринг, эркин фойдаланиш учун тақдим қилинган қонун ҳужжатлари базаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг расмий манбаларда берилган дастлабки (асос қилиб олинган) матнларига ҳам эга.

 

Қонунчиликнинг тўлиқ базаси билан кенгайтирилган функционал, муаллифлик таржималари, шарҳлар, ҳам норматив ҳужжатлар ичида, ҳам улар орасидаги кесишма ҳаволалар билан танишишни истайсизми? ЎзР Қонунчилиги маҳсулотининг бепул намойиш талқинидан фойдаланиб кўринг ёки 1 кунлик фойдаланиш ҳуқуқини атиги 6 247 сўмга сотиб олинг!

 

 

 

Эътибор беринг! Сотиб олинган маҳсулотдан фойдаланиш учун уни фаоллаштириш лозим. Буни сайт бош саҳифасидаги ёки шахсий кабинетнинг буюртмалар тарихидаги тегишли тугмани босиб амалга ошириш мумкин.


Мавзуга оид материал:

 

Norma компанияси маҳсулотлари онлайн қобиқда