6 сентябрда «Norma» профессионал ривожланиш маркази ЯСТ тўловчи корхона ва ташкилотлар вакилларини 2018 йил бошидан солиқ солишда юз берган ўзгартиришларга бағишланган семинарга таклиф этади.
Семинар доирасида мутахассис Зоя Тучкова:
- ягона солиқ тўлови тўловчиларига солиқ солишга ўзгартиришлар киритилишига асос бўлган 2018 йилги норматив ҳужжатлар шарҳини тақдим этади;
- янгиликларни инобатга олган ҳолда тингловчиларнинг солиқларни ҳисоблаб чиқаришга доир саволларига жавоб беради.
Семинар корхоналар раҳбарлари, молиявий менежерлар, режалаштириш-иқтисодий бўлимлар мутахассислари, бошқарув ҳисоби, нарх белгилаш бўйича мутахассислар, шунингдек менежерлар, бухгалтерлар, иқтисодчилар, солиқ ва назорат-тафтиш органлари ходимларига мўлжалланган.
Ҳавола орқали ўтиб, семинар тўғрисида батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин.