«Электрон газетага» йиллик обунани расмийлаштириб, Сиз CD-дискда ўрнатиш дастурини олдингиз. SetupEG.exe файлини ишга туширинг ва ўрнатиш дастури кўрсатмаларига риоя қилинг.
Кейинчалик ўрнатилган дастурни иш столидаги унинг ёрлиғидан фойдаланган ҳолда ёки менюдаги “Ишга тушириш”дан фойдаланган ҳолда ишга тушириш мумкин.
Ўрнатилган дастур дистрибутив ҳисобланади, у тизимни дастлабки инициализация қилиш учун мўлжалланган. Дастур «Электрон газета» намойиш версиясининг функциясини ҳам бажаради. Сиз дискда олган ўрнатиш дастуридан эркин тарзда нусха кўчиришингиз ва истасангиз уни ҳамкасбларингизга, танишларингизга беришингиз мумкин.
Дистрибутивни дастурнинг ишчи версиясига айлантириш, унинг барча имкониятларидан фойдаланиш, маълумотлар базаларидаги ҳамма материаллардан фойдаланиш имконига эга бўлиш ва янгилаш учун уни рўйхатдан ўтказиш керак.
«Электрон газетани» кейинчалик у билан ишлайдиган компьютерда рўйхатдан ўтказинг.
Рўйхатдан ўтишни бажариш учун компьютер Интернетга фаол уланган бўлиши керак. Компьютерни рўйхатдан ўтказиш даври учун бўлса ҳам Интернетга уланишини таъминланг – бу мажбурий шарт.
Кейинчалик Интернет тармоғидаги бошқа компьютердан янгилашларни юклаш ва уларни Интернетга уланмаган Сизнинг компьютерингизга ўрнатиш қўлда бажарилади. Бироқ бу усул унча қулай эмас. «Электрон газетани» ўрнатиш учун Интернетга чиқадиган компьютерни танлаб, Сиз кейинчалик ахборотни автоматлаштирилган тарзда Интернет-етказиш қулайликларидан фойдаланасиз. Инсталляция қилинадиган СD-диск ўрамида Сиз дастурингиз нусхасининг серия рақами кўрсатилган илова олдингиз. Бу иловани тайёрлаб қўйинг, серия рақами рўйхатдан ўтказиш жараёнида керак бўлади. («Электрон газетага» йил давомида обуна бўлинса, ўрнатиш файли ва серия рақами сизга бошқача тарзда берилиши мумкин – мисол учун, харидорнинг USB-ифодаловчисига, «флешкага» ёзиб бериш ). Рўйхатдан ўтказишни бошлашдан олдин, каталогда «Фойдаланувчилар диққатига» жилдига киринг ва «Сизга тақдим этилаётган имкониятлар тўғрисида» файлини очинг. . Дистрибутивни биринчи марта ишга туширганда бу файл автомат тарзда бош ойнада очилади.Бу файлда “Дастур қандай рўйхатга олинади” бўлимидаги тавсиялар билан диққат билан танишинг улар тез ва қийинчиликсиз рўйхатдан ўтказишда ёрдам беради. Дастур ойнасининг юқори панелида “Ёрдам”га киринг ва “Рўйхатдан ўтишни” танланг. Рўйхатдан ўтишда маълумотларни киритиш учун мўлжалланган дастурнинг диалог ойнаси қуйироқдаги расмда кўрсатилган. Агар “Дастур қандай рўйхатга олинади” бўлими тавсияларига аниқ риоя қилган ҳолда мустақил равишда бартараф этиш мушкул бўлган қийинчиликларга дуч келсангиз, – рўйхатдан ўтишда ёрдам учун техник кўмак хизматига (371) 200-00-40 телефони орқали қўнғироқ қилиб мурожаат қилишингиз мумкин. Электрон газетага» ва босма нашрларга обуна бўлиш билан боғлиқ саволлар, шунингдек рўйхатдан ўтиш учун серия рақами олишга тегишли саволларга жавобларни (371) 200-00-30; 244-89-17; 244-44-29; 244-18-99 телефонларига қўнғироқ қилиб ёки e-mail: obuna@norma.uz **** Компьютерга ўрнатиладиган «Электрон газета»нинг Интернетда ишлашни ўз компьютеридаги дастурлардан афзал биладиганлар учун мўлжалланган Интернет-аналоги ҳам мавжуд. Online газета» тўғрисида ва алоҳида обуна шартлари ҳақида бу ерда.