«Электрон газета»нинг намойиш версиясини юклаш учун қуйида жойлаштирилган тугмани босинг:
Сиз олган SetupEG.exe файлни ўрнатиш дастури кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда компьютерга ўрнатинг.
Кейинчалик ўрнатилган намойиш версиясини Сиз унинг иш столидаги ёрлиғидан фойдаланиб ёки “Пуск” менюсидан ишга туширишингиз мумкин.
Юклаб олинган SetupEG.exe инсталляция файлидан нусха олиш, шунингдек ундан намойиш версиясини ўрнатиш учун эркин тарзда, чекловларсиз фойдаланиш мумкин.
Намойиш версиясини кўриб чиқишда «Электрон газета»нинг ажратиб турувчи сифатларига эътибор беринг:
• битта дастур қобиғида тўртта нашр материалларини олиш;
• мавзулар бўйича тизимлаштирилган архив, шунингдек аввал чоп этилган ҳар қандай материалларни қийинчиликсиз топишга ёрдам берадиган қидирувнинг дастурий механизмларининг мавжудлиги;
•янги ахборотни Интернет орқали автоматлаштирилган янгиланишлар тарзида ҳар ҳафта қулай ва тезкор равишда етказиб бериш ва бошқа дастурий сервислар.
• «Электрон газета» обуначиларига таҳририятнинг кўпгина лояллик дастури бонуслари ҳам татбиқ этилишини эслатиб ўтиш ортиқчалик қилмайди. Масалан, экспертга, газета материаллари муаллифига савол бериш имконияти; дастурда кўзда тутилган миқдорда тўловсиз семинарларга ташриф буюриш; долзарб тематикадаги совға брошюралари олиш ва ҳоказо.
Агар Сиз намойиш версиясини кўриб чиққандан сўнг бизнинг обуначимиз бўлишга қарор қилсангиз, қуйидагиларни бажаринг:
• Таҳририят томонидан имзоланган «Электрон газета» 2015 йил учун Оммавий шартномани юклаб олинг;
• имзоланг ва тўловни амалга оширинг;
Сиздан обунани тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини олгандан кейин таҳририят Сизнинг электрон почтангизга ёки Сиз учун қулай бўлган ўзгача тарзда «Электрон газетангиз» серия рақамини юборади. Рақамни олиб Сиз дастурни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин бўлади.
Ўрнатиш файли юклаб олиш учун бу ерда тақдим этилган намойиш версияси «Электрон газета» тизимининг дастлабки инициализациясини таъминловчи дистрибутив бўлиб ҳам ҳисобланади. Дистрибутивни дастурнинг ишчи версиясига ўтказиш, унинг барча имкониятларидан фойдаланиш, маълумотлар базаларидаги барча материаллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш ва «Электрон газета»ни янгилаш учун уни рўйхатдан ўтказиш зарур.
«Электрон газета»нинг обуначилари дастурни қандай рўйхатдан ўтказишларини шу ердаги Дастур қандай юкланади ва ўрнатилади ҳаволаси бўйича ўтиб кўришингиз мумкин.
Ўрнатиш ва активациялаш ҳақидаги саволга жавоб берилган худди шу саҳифага «Электрон газета» бўлимининг бош саҳифасидан ҳам ўтиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш бўйича тавсиялар намойиш версиясида ҳам бор (“Фойдаланувчилар диққатига”, “Сизга тақдим этилаётган имкониятлар ҳақида” файли).
Умид қиламизки, Сиз тез кунларда «Электрон газета»ни рўйхатдан ўтказиш бўйича тавсиялар саҳифасини қўлингиздаги серия рақами билан очасиз.
Сизни обуначилар сафида кўришдан мамнун бўламиз.
Агар обунани расмийлаштириш ёки «Электрон газета»ни рўйхатдан ўтказиш учун қўшимча маслаҳатлар ёки ёрдам зарур бўлса, (371) 200-00-30; 244-89-17; 244-44-29; 244-18-99 телефонлари орқали ёки obuna@norma.uz e-mailига хат юбориб мурожаат қилинг.
БИЗ СИЗНИ КУТАМИЗ. СИЗНИ КЎРИШДАН МАМНУН БЎЛАМИЗ.
«NORMA» (савдо белгиси) МАҲСУЛОТЛАРИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ ВА ОБУНАЧИЛАРИ ҲАМЖАМИЯТИГА ХУШ КЕЛИБСИЗ!