Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради2025 йил май ойи учун бош бухгалтер режаси Солиқ бюджетдан қайтарилса, норезидент билан ўзаро ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керакЭслатма: эътирознома ишини юритишда мажбурий бўлган ишларТоварлар қандай маркировкаланади, ушбу қоидаларни бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керак
Публикации

20.12.2019 Қарз бўйича фоизлардан воз кечиш
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона 2016 йилда жисмоний шахсдан қарз олди. Шартномада кўрсатилган фоиз ставкаси йиллик 9%ни ташкил этади. Қарз берилган санадаги МБ қайта молиялаштириш ставкаси 9%ни ташкил этган. Шартнома шартларига мувофиқ қарз бўйича фоизлар асосий қарз суммаси сўндирилганидан кейин тўланади. Корхона асосий қарз суммасини қайтарди. Томонлар қарз бўйича фоизлардан воз кечишга келишиб олдилар, тегишинча, корхона уларни жисмоний шахсга тўламайди. 1. Фоиз бўйича ҳисобланган қарзлардан воз кечишнинг солиқ оқибатлари қандай? 2. Бу қайси бухгалтерия проводкалари орқали акс эттирилади?
далее...»»
20.12.2019 Ютуқдан ЖШДС
Ташкилот коллеж ўқувчилари ўртасида танлов ўтказди. Совринли ўринларни эгаллаганларга пул мукофотлари берилди. Ўқувчилар ҳали 18 ёшга тўлмаган. Солиқ солиш қандай бўлади?
далее...»»
20.12.2019 Ўрта бизнесга кимлар киради? Уларга қандай имтиёзлар бор?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўрта бизнесни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
далее...»»
20.12.2019 Танлаш ҳуқуқи
Газетамизнинг 8.10.2019 йилдаги 42 (1313)-сонида «Божхона брокерининг парвози ва инқирози» номли мақола чоп этилган эди. Мақолада муаллифнинг фикрига кўра ўткир муаммо – мижознинг ЭРИдан фойдаланган ҳолда БЮДни тўлдириш ва божхона органларига юборишга ёрдам бераётган янги чиққан «якка тартибдаги тадбиркорлар» томонидан солиқларни тўламаслик муаммоси кўтарилган. Бундай чиқиш қилишга Божхона кодексига киритилган божхона брокерлари фаолиятига янги талабларни ўрнатувчи ўзгартиришлар (3.10.2018 йилдаги ЎРҚ-494-сон Қонун) сабаб бўлган. Яқинда таҳририятимиз «VERiF» МЧЖдан яна бир мурожаат олди, унда юзага келган вазиятга ушбу корхонанинг муносабати акс эттирилган.
далее...»»
20.12.2019 Халқ билан мулоқотнинг самарали формати
Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган, кези келганда қийнаётган дарду муаммоларига қулоқ тутиш бугун давлат идоралари фаолиятининг бош мезонига айланган. Президентимиз томонидан илгари сурилган «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойил ҳар бир раҳбарни бугун «кўчага чиқарди».
далее...»»
20.12.2019 Бошқа шахсга ўтказишдаги битим
Хитойлик автоишлаб чиқарувчининг расмий дилери ҳисобланган лизинг компанияси – ЎзР резиденти сотиш ёки кейинчалик харид қилиш шарти билан молиявий ижарага (лизингга) бериш учун Хитойдан автотранспорт воситаларини олиб келади. Етказиб бериш шартлари – CIP Тошкент. Товар учун импортчига олдиндан ҳақ тўланган, товар божхона омборига жойлаштирилган. Декларация «Божхона омбори» (ИМ-74) режимига расмийлаштирилмоқда, унда товарларнинг фактура қиймати ташқи савдо шартномаси валютасида акс эттирилмоқда. Мижозлардан бири (резидент компания, туристик фаолиятни амалга оширишга лицензияси бор) божхона омборида сақланаётган автотранспорт воситасини ишлаб чиқарувчи билан тўғридан-тўғри импорт шартномаси асосида харид қилиш истагини билдирди, чунки бу ҳолда божхона тўловлари бўйича имтиёзни қўллаш мумкин бўлади. Товар янги юк олувчининг номига ўтказиш йўли билан бошқа импорт шартномасига асосан (лизинг компаниясининг иштирокисиз) божхона омборидан туриб сотилади. Божхона омборида сақланаётган товарлар бошқа шахс номига ўтказилаётганда лизинг компаниясида (товарнинг биринчи эгаси) ҳамда товарни харид қилувчи компанияда (охирги эгаси) қандай мажбуриятлар юзага келади?
далее...»»
20.12.2019 Экспорт қилаверинг
Туристик фирма 2010 йилда импорт шартномаси бўйича туристик автобус олиб кирган ва ундан 2019 йилнинг октябрь ойига қадар фойдаланиб келган. 2010 йилда биз технологик асбоб-ускуна рўйхати (ТИФ ТН коди – 8702 10 119 0) бўйича имтиёздан фойдаланиб, божхона тозаловида импорт бож тўловларини (ҚҚС, бож, акциз солиғини) тўлаган эмасмиз. Эндиликда туристик фирма юридик шахс сифатида Тожикистондаги харидорга (ҳозирча у юридик шахсми ёки жисмоний шахсми, маълум эмас) автобусни сотишни режалаштирмоқда. Тожикистонга автобусни экспорт (қайта экспорт) қилишда имтиёзлардан фойдаланганлик муносабати билан олдин тўланмаган импорт божхона тўловларини тўлашимиз керакми ва бу қайси тўловлар?
далее...»»
20.12.2019 Ягона божхона ставкаси: афзаллик ва преференциялар
2020 йил 1 январдан нотижорат мақсадлар учун қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида товарлар олиб кираётган жисмоний шахслар учун, шунингдек, жисмоний шахс номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келадиган товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона божи, ҚҚС ва акциз солиғи ўрнига ягона божхона тўловини (ЯБТ) тўлашни назарда тутувчи божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Ушбу янгиликнинг фуқароларимиз учун афзалликлари хусусида мухбиримизга ДБҚ Божхона маъмуриятчилигининг илғор ва инновацион усулларини жорий этиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Фарҳод ОЛИМЖОНОВ сўзлаб берди.
далее...»»
20.12.2019 2020 йил учун Давлат бюджети тасдиқланди
«2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун (9.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон) билан 2020 йил учун Консолидациялашган бюджет параметрлари, барча даражадаги бюджетлар даромадлари ва харажатлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози, шунингдек 2020 йил учун солиқлар ва йиғимларнинг ставкалари тасдиқланди («СБХ»нинг мазкур сони ҳужжатлар пакетида берилмоқда).
далее...»»
20.12.2019 Ўқиш учун таътилни расмийлаштирамиз
Ходима Тошкент университетининг сиртқи бўлимига ўқишга кирди. Унга (МКнинг 256-моддаси) 2019 йил 25 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқиш учун таътил берилиши лозим. 1. Ўқиш учун таътил ҳақини ҳисоблаш тартиби қандай? Иш ҳақи барча устамалари билан сақланадими ёки аввалги 12 ой учун ўртача иш ҳақи ҳисобидан таътил пули ҳисобланадими? 2. Бунда табель қандай тўлдирилади?
далее...»»
20.12.2019 Иш вақтидан ташқари иш ёки юкламанинг ортиши
Дорихоналар тармоғида талабалар соат 16.00 дан кейин иккинчи сменада 0,5 ставкада ишлашмоқда. Баъзида машғулотлардан озод пайтларида хоҳишларига қараб кўпроқ ишлашлари ҳам мумкин. Масалан, 16.00 дан 20.00 гача – бу уларнинг ярим ставкадаги иш вақти. 20.00 дан кейин жойлашган манзилига қараб 22.00 ёки 23.00 гача ишлашлари мумкин. Кейин дорихона ёпилади. 1,0 ставкада бўлганлар учун 8 соатлик иш кунидан кейин ишланган вақт иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади. 0,5 ставкада ишлайдиган дорихона ходимлари учун иш вақтидан ташқари соатларни қандай тўғри белгилаш мумкин? Бу табелда қандай акс эттирилади?
далее...»»
20.12.2019 Шартнома шартлари ўзгармайди
Ташкилот почта манзили ўзгарганда меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш лозимми?
далее...»»
20.12.2019 Фақат фуқаролиги бўлмаган шахс учун
Жияним – 17 ёшда. Ўзбекистонда Тошкент шаҳрида туғилган. Онаси – Қозоғистон фуқароси. Унинг учта фарзанди бор. Улар Ўзбекистонда туғилишган. Жияним Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи бўлганди, буни рад этишди. У онаси Қозоғистон фуқароси бўлганлиги сабабли Ўзбекистон фуқаролигини ололмайдими?
далее...»»
20.12.2019 Маъмурий ундирувдан қочиб бўлмайди
Яқинда хорижий биометрик паспорт олдим ва уни тасодифан кир ювадиган машинага ювишга ташлаган шимимнинг чўнтагида қолдирибман. Хорижий паспорт яроқсиз ҳолга келган. Нима қилишим керак? Бунинг учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?
далее...»»
20.12.2019 Барча шартларга риоя этилади
Чет эл фуқаросиман. Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтганман. Ўзбекистон фуқаролигини олишим мумкинми?
далее...»»
20.12.2019 Келиш учун рухсатнома
Паспорт эски бўлса, Ўзбекистонга бошқа давлатдан қандай келиш мумкин?
далее...»»
20.12.2019 Дорихона маслаҳатчиси: маълумотга доир талаб
Нодавлат ташкилоти дорихоналар тармоғи орқали дори воситаларини сотиб олиш ва сотиш билан шуғулланади. Дорихонага тиббиёт коллежлари битирувчилари ва институтлар талабалари ишга жойлашадилар, уларнинг дипломларида «акушер», «фельдшер», «ҳамшира» ва бошқалар кўрсатилган. Дорихоналарда маслаҳатчи лавозими Классификаторда назарда тутилмаган, бунда олий маълумот талаб этилади. Дорихонага парафармацевтика препаратлари (пахта, тиббий буюмлар, БФҚ ва бошқалар) бўйича маслаҳатчи лавозимига тегишли маълумот йўналиши ва даражасига эга бўлмаган шахсларни ишга олиш мумкинми?
далее...»»
20.12.2019 Фаолият ЯТТ учун эмас
Якка тартибдаги тадбиркор коворкинг марказини очмоқчи, хизматлар нархи соатига қараб белгиланади. Бепул Интернет, кофе ва ичимликлар хизматлар нархига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркор коворкинг хизматлари билан шуғулланиши мумкинми?
далее...»»
20.12.2019 Фермер хўжалигини ташкил этиш ҳуқуқи
МЧЖ фермер хўжалиги муассиси бўла оладими?
далее...»»
20.12.2019 Сенаторлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқулладилар
14 декабрь шанба куни бўлиб ўтган юқори палатанинг 25-ялпи мажлиси «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунни муҳокама қилишдан бошланди.
далее...»»