04.12.2019
Ветеринария препаратларини импорт қилиш шартлари ва тўловлар
Фирмамиз Россиядан асаларичилик учун ветеринария препаратларини (ТИФ ТН коди – 3004 90 000 2) импорт қилмоқчи. Барча дори-дармонлар Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган. Божхонадан ўтказишда қандай божхона тўловлари тўланади ва қандай сертификатлашдан ўтиш лозим? Қайси назорат турларидан ўтиш лозим? Ушбу товарларни олиб киришда имтиёзлар мавжуд бўлса, божхонадан ўтказишда уларни қўллаш учун қаерга ва кимга мурожаат қилиш керак? далее...»» |
04.12.2019
Муассис шуъба корхонасига мол-мулк билан ҳисса киритганда
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона 2019 йилда шуъба корхонасини таъсис этди. Шуъба корхонаси устав капиталига ҳисса ҳисобига бино, иншоот, ускуна, мебель, компьютерларни киритди. Мол-мулк қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан 100 млн сўмга шартли баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга кўра бозор қиймати бўйича берилди. Мол-мулкни беришга ёзилган ҳисобварақ-фактурада етказиб бериш қийматига (қабул қилиш-топшириш далолатномаси қийматига мос келадиган) қўшимча равишда 20%лик ставка бўйича ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди. Бошқача айтганда, далолатномада акс эттирилган мол-мулк қиймати ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қийматдан ҚҚС суммасига кам бўлади. Устав капиталига мол-мулк берилишига 120 млн сўмлик ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган. Шуъба корхонасининг устав капитали қандай суммага тўлдирилади? далее...»» |
04.12.2019
Лизинг маржаси имтиёзда ҳисобга олинмайди
Корхона 2018 йилда омбор учун дизель юк ортгични лизингга олди. Юк ортгич нархи – 107 млн сўм, лизинг маржаси – 35 млн сўм. 2018 йилда ЯСТ тўловчиси эдик. Солиқ кодексининг 356-моддасига мувофиқ солиқ солинадиган базани янги технологик ускуналарни олишга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтиришимиз мумкин экан. ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани қандай суммага камайтиришимиз мумкин – юк ортгич нархигами ёки ҳар ойда график бўйича тўланган лизинг тўловлари суммасигами? далее...»» |
04.12.2019
Шахсий автомобилдан фойдаланиш: компенсация ҳисоблаш
Ходим шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланади. Унга шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун компенсация тўлашда 1.09.2019 йилдан бошлаб МҲЭКМни (634 880 сўм) қўллаш лозимми ёки базавий ҳисоблаш миқдориними (223 000 сўм)? далее...»» |
04.12.2019
Мақсадли бўлмаган имтиёз: ҳисобда қандай акс эттирилади
Корхона ЎзРга олиб киришда ҚҚС бўйича мақсадли бўлмаган имтиёз бериладиган товарларни импорт қилади. Бўшаган маблағлар суммасини ¬013-«Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» счётида акс эттирамиз. Импорт шартномасини ёпишда (импорт қилувчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинганда) ҚҚС бўйича имтиёзлар суммасини хорижий ҳамкор билан ҳисоб-китоб қилинган кунда ҳисобдан чиқариш лозимми? Ёки ушбу имтиёз 5 йил давомида ҳисобда туриши керакми? далее...»» |
04.12.2019
Ходим ўқишда бўлганда маош ҳисобланиши
Ходим 4.09.2019 йилдан 1 йил муддатга Президент академиясига ўқишга юборилди. Президентнинг 8.08.2017 йилдаги ¬ПФ-5139-сон Фармонига мувофиқ Академия тингловчиларининг ўқиш давридаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Ўқиш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади? далее...»» |
04.12.2019
Иш ҳақи ўз бизнесига инвестиция сифатида
МЧЖ директори жамиятнинг ягона муассиси ҳисобланади. У ўз иш ҳақини устав фондини оширишга йўналтириши мумкинми? далее...»» |
04.12.2019
Касаллик варақаси бўйича ҳисоб-китоб
Ходима 2019 йилнинг октябрь ойида 5 кунга очилган касаллик варақасини олиб келди. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақани ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар мавжуд: 2018 йил октябрь–ноябрь ойларида у ишлаган ва иш ҳақи олган; 2018 йил декабрь – 2019 йил мартда ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган; 2019 йил апрель–май ойларида болани 2 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган; 2019 йил июнь ойидан ҳозирги кунга қадар ишлаяпти ҳамда унга иш ҳақи ва мукофот тўланяпти. Касаллик варақаси бўйича ҳисоб-китоб кунидаги иш ҳақи – 1 млн сўм. Унга 2019 йил июнь-сентябрь ойларида умумий суммаси 1 млн сўм бўлган мукофот берилган. Мазкур ҳолатда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ҳисоблашда мукофотлар суммаси неча ойга бўлинади? далее...»» |
04.12.2019
Заём сўндирилиши: пул ўрнига хом ашё
Корхона Солиқ кодекси ва Президентнинг қарорларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади. Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармони 6-бандига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар бекор қилиниши назарда тутилган. Корхона имтиёзлар бекор қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2019 йил учун мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобни қандай топшириши керак? далее...»» |
04.12.2019
Импорт қилинганда яроқсиз маҳсулотнинг қайтарилиши
Ташкилот буюртмачига импорт товарни (ёнғин ўчириш асбобларини) 20%лик ставка бўйича ҚҚС билан реализация қилди. Ишлаб чиқариш кафолати – 1 йил. Фойдаланиш чоғида таъмирлаб бўлмайдиган яроқсиз товар аниқланди. Рекламация далолатномаси тузилди. Тайёрловчи завод манзилимизга ушбу товар ўрнига бошқасини юбор¬япти. Уни текинга олдик (сабаби бу кафолатли ҳолат эди), БЮДни расмийлаштирдик ҳамда божхона тўловлари ва ҚҚСни тўладик. Буюртмачига яроқсиз маҳсулотни алмаштириб бердик. 1. Кафолат бўйича импорт товарни бошқасига алмаштиришга буюртмачи билан ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилади? 2. Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? далее...»» |
04.12.2019
Қурувчи учун ҚҚС бўйича имтиёзлар
Қурилиш компанияси (қурувчи) 2019 йилдан бошлаб 20%лик ставкада, 2019 йил 1 октябрдан эса 15%лик ставкада ҚҚС тўловчи ҳисобланади. У 2017 йилда қуришга рухсат олинган турар жойдаги тижорий нотурар кўчмас мулкни сотади. Кўчмас мулк 2019 йилда улушли иштирок шартномаси (УИШ) бўйича 100 фоизлик олдиндан нақд тўлов эвазига жисмоний шахсга сотилади, юридик шахсга УИШ бўйича нақдсиз ҳисоб-китоб орқали сотилади. Турар жой қисмидаги уйни топшириш учун 2019 йил декабрдан 2020 йил февралгача бўлган муддат белгиланган. 1. Турар жойда жойлашган нотурар кўчмас мулк сотилганда ҚҚС бўйича имтиёзлар қўлланиладими? 2. Турар жой (квартира) харидорларга 2019 йил декабрдан 2020 йил февралгача топширилган бўлса, ҚҚС бўйича имтиёзлар қўлланиладими? далее...»» |
04.12.2019
Солиқни ҳисоблаш учун ишларни реализация қилиш жойи
ЯСТ ва ҚҚСни ихтиёрий асосда тўловчи корхона Қозоғистон Республикаси резиденти билан дизайн ишлаб чиқиш бўйича импорт шартномасини тузди. Шартноманинг шартларига биноан ижрочи тайёр ишланмани электрон кўринишда юборади. Норезидентга хизматлар ҳақини тўлаш чоғида фойда солиғи ва ҚҚСни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келадими? далее...»» |
04.12.2019
Резидент кўрсатган хизматларга норезидент томонидан ҳақ тўланганда ҚҚС
ҚҚС тўловчи ташкилот Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти учун сайт ишлаб чиқди. Хизматлар учун Италиядаги университет ҳақ тўлади. ЎзР резидентига кўрсатилган хизматларга норезидент томонидан ҳақ тўланганда, корхона хизматларни ҚҚС бўйича 0%лик ставкани қўллаган ҳолда реализация қилиши мумкинми? далее...»» |
04.12.2019
Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
ЯСТ тўловчи корхона 2019 йилда ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқариш биносини қуришни бошлади. Барча харажатлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида жамланади. Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш режалаштирилмоқда. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш чоғида қурилиш учун харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатишга ва уни бино фойдаланишга топширилгандан кейин 36 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олишга ҳақлими? далее...»» |
04.12.2019
ҚҚС ҳисоботи: тафовутлар бўлмаслиги учун
Сўнгги йилда Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони жадал ўсди. Улар томонидан ҚҚС ҳисоботлари тақдим этилаётган бўлса-да, аммо баъзи ҳолатларда мазкур ҳисоботларда номутаносибликлар кузатилмоқда. Солиқ органлари бундай камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВга мурожаат қилдик. далее...»» |
04.12.2019
Онлайн-НКМ ва виртуал касса: қандай ўрнатилади ва рўйхатдан ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 йилдаги 943-сон қарори билан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар қабул қилинди. далее...»» |
04.12.2019
Кто выплачивает пособие
Работнице оплатили дородовой и послеродовой больничный лист по беременности и родам за 126 дней. В настоящее время она написала заявление на оплачиваемый отпуск по уходу за ребенком до достижения им возраста 2 лет. Обязано ли предприятие оформлять и оплачивать отпуск по уходу за ребенком или это на усмотрение руководства исходя из финансового положения предприятия? далее...»» |
04.12.2019
Срок действия не установлен
На предприятии заключается коллективный договор. На какой минимальный и максимальный срок можно его заключать? далее...»» |
04.12.2019
Сверхурочная работа: особенности учета
Продолжительность сверхурочной работы не должна превышать для каждого работника 4 часов в течение 2 дней подряд (на работах с вредными и тяжелыми условиями труда – 2 часов в день) и 120 часов в год (ст. 125 ТК). Сколько часов в месяц возможна переработка по законодательству? И также в год – календарный или со дня приема работника? далее...»» |
04.12.2019
Только для ЛБГ
Моему племяннику – 17 лет. Родился в Узбекистане в городе Ташкенте. Мать – гражданка Казахстана. Всего у нее трое детей. Все они родились в Узбекистане. Мой племянник хотел получить гражданство Узбекистана, но ему отказали. Разве он не может получить гражданство только из-за того, что мать гражданка Казахстана? далее...»» |
.
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?