Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Божхона кодексининг янги таҳрири: тадбиркорлар учун афзалликлар

26.08.2019

Рус тилида ўқиш

Лойиҳани ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, Божхона кодексининг янги таҳрири божхона тизимининг барқарорлигини таъминлайди, тадбиркорларга бизнесни ўрта муддатга ривожлантиришни пухта прогнозлаштиришга имкон беради.

 

Божхона расмийлаштируви жараёни барча иштирокчиларининг аниқ белгиланган ваколатлари ва уларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмлари бунга имконият яратиб беради.

 

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисида сертификат берилиши ва товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги ДБҚ қарорининг қабул қилиниши назарда тутилган. 5 000 АҚШ долларигача фактура қийматидаги тижорат ҳужжатлари сертификат тариқасида хизмат қилиши мумкин.

 

Божхонага оид қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тааллуқли нормалар киритилган (батафсил – бу ерда).

 

Баъзи амал қилиш муддатлари қисқартирилган:

  • товарларни чиқариб юбориш декларация рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 иш куни мобайнида якунланиши лозим (ҳозир – 3 иш куни);
  • товарлар божхона тартиб-таомили остида омборга жойлаштирилганда улар бир йил сақланади (ҳозир – 3 йил).

 

Ўз навбатида қуйидагиларнинг муддати узайтирилди:

  • товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати 1 йилдан 3 йилгача;
  • олиб кирилган транспорт воситасининг республика ҳудудида туриши муддати 90 кундан 180 кунгача.

 

Бир қатор божхона тартиб-таомиллари қисқартирилди, қуйидагиларда уларни соддалаштириш назарда тутилган:

  • товарларни импорт қилиш чоғида декларант томонидан божхона ғиймати декларациясини тўлдириш тартиби бекор қилинди;
  • иккита пост ўртасида ташилаётган товарлар ва транспорт воситаларига қисқа декларация сифатида Юклар етказиб берилишини назорат қилиш дафтарчаси ўрнига транзит декларация тўлдирилади.

 

Лойиҳада божхона тўловлари тўланишини таъминлаш усуллари батафсил кўрсатилган, уларни тўлаш мажбуриятларининг юзага келиши ва бекор қилиниши ҳолатлари, шу жумладан бунинг учун масъул шахслар келтириб ўтилган. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида суғурта шартномалари қўлланилиши батафсил ёритилган.

 

Айрим тоифадаги шахслар, шу жумладан дипломатлар учун божхона тўловлари бўйича имтиёзлар халқаро норма ва амалиётдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилган, улар Вена конвенциясига мувофиқлаштирилган (батафсил – бу ерда).

 

Мамлакатда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун товарларни божхона ҳудудида ва ундан ташқарида қайта ишлаш операциялари қайта кўриб чиқилган. Божхона омбори режимига жойлаштирилган товарларнинг барчасига ёки унинг бир қисмига нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқини бошқага беришни назарда тутувчи битим тузилишига рухсат этилади.

 

Божхона назорати шакллари такомиллаштирилмоқда, амалдаги кодексда улар 12 та, лойиҳада улардан ташқари божхона назорати ўтказилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар назарда тутилган (умуман олганда, улар 17 шакл ва ўлчамда).

 

Янги бобларнинг бир қисмини қонунчилик ҳақидаги кичик ҳикоялар деса бўлади. Улар қуйидагиларга бағишланган:

  • ваколатли иқтисодий операторлар фаолияти;
  • божхона органлари қарорлари, шу жумладан талаблари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тартиби;
  • хатарларни бошқариш тизими;
  • божхона органлари томонидан фойдаланиладиган ахборот тизимлари ва АКТлар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

  

Гулнора Абдуназарова.


Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум