Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Бошқа ҳудуддан келганлар Тошкентда квартира сотиб олишлари ва прописка қилинишлари мумкин

Бошқа ҳудуддан келганлар Тошкентда квартира сотиб олишлари ва прописка қилинишлари мумкин

12.04.2017

 

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида бошқа ҳудуддан келганлар ва чет элликларга янги қурилган уй-жойларда турар жой сотиб олиш йўли билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка олиш имкониятини беришга қаратилган 2 та НҲҲ лойиҳаси  муҳокама учун жойлаштирилди.


Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури бошқа ҳудуддан келганлар ва чет элликлар учун қиймати ЭКИҲ  2 минг бараваридан кам бўлмаган (бошқа ҳудудларда пропискага эга бўлмаган чет элликлар учун – 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган) янги уй-жой сотиб олинган ва кўчмас мулкнинг нархидан 5-10% давлат божи тўланган тақдирда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка олиш имкониятини назарда тутган. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 

Биринчи лойиҳада СКнинг 338-моддасидан жисмоний ва юридик шахсларга тегишли уйлар, квартиралар, дала ҳовлилари, гаражлар, бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи суммаси уларнинг турар жойи ёки умумий майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқариладиган умумий қоидани чиқариб ташлаш таклиф қилинмоқда. Бу бошқа ҳудуддан келганлар ва чет элликлар томонидан битим қийматига боғлиқ ҳолда давлат божи тўлаш механизмини жорий қилиш учун зарур.

 

Иккинчи лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2012 йилдаги 41-сон “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида  доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига қўшимча киритади.

 

Хусусан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уй-жойларда кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича битимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида  доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган уй-жойларда қиймати ЭКИҲ  2 минг бараваридан кам бўлмаган  кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобни амалга ошириш билан сотиб олинганда нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан келган ва бу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлмаган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам худди шу суммага кўчмас мулк сотиб оладилар. 

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда яшаш гувоҳномаси олган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар шу йўл билан пойтахт минтақасида прописка олиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уй-жойларда шартнома тузилган санада Марказий банк курси бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобни амалга ошириш билан сотиб олишлари керак.

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уй-жойларда кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тасдиқлаш учун давлат божининг қуйидаги миқдорлари таклиф қилинмоқда:

 

Қиймати ЭКИҲ  2 минг бараваридан кам бўлмаган  кўчмас мулкни сотиб олаётган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга жисмоний шахслар учун

шартнома суммасининг 5%и

Шартнома тузилган санада Марказий банк курси бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган кўчмас мулкни сотиб олаётган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ҳамда яшаш гувоҳномаси олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун

шартнома суммасининг 10%и

 

Бунинг учун Давлат божи ставкаларига (3.11.1994 йилдаги 533-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилади.

 

Бу муҳим! Янги қурилган уй-жойлардаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг комиссиянинг қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асосида вужудга келган ва у қабул қилинган пайтдан 3 йилдан кўп вақт ўтмаган мол-мулк киради.

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин. Уларни муҳокама қилиш жорий йилнинг 26 апрелигача узайтирилади.


Самир Латипов.


Комментарии (15)

Добавить комментарий

Гость_gulrux :

2017-04-12 16:52:47

Bunday uylarni olish uchun yuqorida aytilgan summani birdan tolash lozimmi yoki uzoq muddatga Kredit asosida olish ham mumkinmi.yani Toshkent shahrida doimiy propiskaga ega bolmagan,lekin davlat tashkilotida ishlaydiganlar

Гость_087 :

2017-04-12 22:34:28

Бу жуда катта сумма деб ўйлайман. Чунки ойлик иш ҳақининг икки минг баравари миқдоридаги пулни бир мартада тўлай олмайди. Бу борада кредит бериш тартибини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_1015 :

2017-04-13 10:20:34

Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам

Гость_121 :

2017-04-13 16:09:32

Taklif: 300 milion so'm bo'larkan taxminan eng kam ish xaqi 2000 barobari shuni 5 % taxminan 15 million bo'larkan. Taklifim odamlar o'zlari xoxlagan uyni olsin, xoxlagan joyidan, yangi bo'lmagan uylarni ham , yani eski uylarni ham , mayli propiskani 15 million so'm qilib belgilansin. Chunki ko'pchilikni uyi bor eski uyi kimnidir nomiga olgan, propiskani mlnga sotib olib o'sha yashayotgan uyini o'zini nomiga o'tkazib olaverardi. Shu tarafini ham oylab ko'rishsa yaxshi bo'lardi.

Гость_Дилшод :

2017-04-14 14:38:51

Давлат ташкилотларида ишлайдиганлар имтиёз бериш керак, уй нархи ҳам қиммат, 1500 баробар қилиб белгилаш керак. Кредит масаласини хам ўйлаш кўриш керак.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48