ҚҲТБТ порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига доир ўзгартириш ва қўшимчалар тақдим этилган.
Биринчидан, МЖТКнинг 65-моддасидаги жарималар миқдорларини ошириш таклиф этилмоқда. Фуқароларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда (ҳозир – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача), мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда (ҳозир – ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача) жарима солиш таклиф этилмоқда.
Маълумот учун: ушбу моддада ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қуриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиш, шунингдек таназзулга юз тутган қишлоқ хўжалиги ерларини консервациялашнинг белгиланган тартибини бузиш учун жавобгарлик назарда тутилган.
Шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерларда кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликни киритиш таклиф этилди. Жарима миқдори участка майдонига боғлиқ бўлади (қуйидаги жадвалга қаранг).
Ер участкаси майдони |
Жарима миқдори |
1000 м2 гача |
ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача |
1000 дан 10 000 м2 гача |
ЭКИҲнинг 7 бараваридан 10 бараваригача |
10 000 дан 100 000 м2 гача |
ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача |
100 000 м2 дан ортиқ |
ЭКИҲнинг 15 бараваридан 20 бараваригача |
Иккинчидан, МЖТКнинг 2661-моддасида кўрсатилган мансабдор шахслар жарималарни уларнинг миқдорларидан қатъи назар соладилар.
Айни пайтда жарима миқдори ваколатли шахслардан қайси бири томонидан қўлланилишига қараб фарқланади:
- фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваригача ва мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваригача – Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилувчи бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари томонидан;
- фуқароларга ЭКИҲнинг 3 бараваригача ва мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 7 бараваригача – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар давлат инспекторлари томонидан.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Ленара Хикматова.