Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Дорихона ҚҚС тўловчиси бўлишни истамаса Хизматлар импорти бўйича тўланган ҚҚС бўйича фарқ шу ойда қайтарилган бўлса, уни ҳисобга олиш мумкинми Мол-мулк солиғи ва ер солиғини ПФ-67-сон Фармон бўйича қандай тўлаш керак БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоб сиёсати қандай тузилади – Buxgalter ProҚишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар – Buxgalter Pro

Фармацевтика соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари қисқартирилиши мумкин

17.09.2018

Рус тилида ўқиш


ҚҲТБТ порталида «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонунга, шунингдек Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ, фармацевтика фаолияти лицензияланиши лозим. Бироқ айнан қандай бизнес-операциялар учун махсус рухсатномалар талаб этилиши 2 та қонуности ҳужжатда аниқлаштирилган:

 

 

  • Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Лойиҳага мувофиқ, фармацевтика фаолиятининг 7 та туридан 2 таси бўйича лицензияларни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

 

Т/р

Номи

Нима қолади/бекор қилинади

1

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш

Қолади

2

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш

3

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш

4

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш

5

Доривор ўсимлик хом ашёсини қадоқлаш ва улгуржи реализация қилиш

Бекор қилинади

6

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари

7

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш

 

Тузатишлар Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ-5409-сон Фармони ижросига қаратилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.

 





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_