Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда

24.08.2018

Рус тилида ўқиш

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги 2018–2022 йилларда Ўзбекистон фармацевтика соҳасини ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқди.


 
Президентнинг «2018–2022 йилларда Ўзбекистон фармацевтика соҳасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.


 
Маълумот учун: Ўзбекистонда қуйидагилар тиббий амалиётда қўлланишига рухсат берилган:

  • хорижда ишлаб чиқарилган 6 218 та дори воситаларининг савдо номлари;
  • ўзимизда ишлаб чиқарилган 2 462 та дори воситаларининг савдо номлари;
  • 1 586 та номдаги, ш.ж. ўзимизда ишлаб чиқарилган 228 та номдаги тиббиёт буюмлари.

 

Концепциянинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

  • аҳоли ва соғлиқни сақлаш тизими муассасаларининг АДВРга киритилган маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини ошириш;
  • корхона ва ташкилотлар дори воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга доир халқаро талабларга уйғунлаштирилган стандартлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш орқали маҳаллий фармацевтика соҳасини ривожлантириш;
  • GCP ва GLP халқаро стандартларига мувофиқ клиникаолди ва клиник тадқиқотлар ўтказувчи давлат марказлари, шунингдек лабораторияларни ташкил этиш;
  • ички бозорни инсофсиз рақобатдан ҳимоя қилиш ҳамда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг бозорга чиқиш шароитларини тенглаштириш;
  • фармацевтика соҳасини технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш;
  • импорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилишини рағбатлантириш;
  • халқаро фармакопеялар билан уйғунлаштирилган Ўзбекистон Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • фармацевтика маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун мутахассисларни тайёрлаш.

 

Концепция лойиҳасида маҳаллий фармацевтикани ривожлантириш фаолиятининг 5 та асосий йўналиши ажратиб кўрсатилган.

 

Т/р

Йўналиш

Вазифалар ва уларга эришиш чоралари

 

 

1

 

 

Фармацевтик таълим

фармацевтика соҳасидаги кадрларни поғонама-поғона тайёрлашни босқичма-босқич жорий этиш

ўзаро бойитиш мақсадида талабалар, ўқитувчилар ва бошқа ходимларнинг мобиллигини кенгайтириш

диплом олгандан кейинги таълим тизимини такомиллаштириш

таълим муассасаларининг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш

мутахассислар ва талабаларнинг фармацевтика саноати ривожланган мамлакатларда ўқишини ташкил этиш (камида бир академик йил)

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

Фармацевтика фани

дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқишга доир илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш

дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг клиникаолди синовдан ўтказиш материалларини стандартлаштириш, норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, саноат регламентларини экспертиза қилиш, баҳолаш марказини ташкил этиш

GCP ва GLP халқаро стандартларига мувофиқ клиникаолди ва клиник тадқиқотлар ўтказиладиган давлат марказини ташкил этиш

дори воситалари ва тиббиёт буюмлари маҳаллий ишланмаларини ўрта муддатли истиқболда ишлаб чиқаришга жорий этиш

соғлиқни сақлаш тизими даволаш-профилактика муассасалари тиббий амалиётида устувор, ш.ж. ноёб маҳаллий дори воситалари қўлланилишини жорий этиш

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

Дори воситаларини ишлаб чиқариш*

импорт ўрнини босиш учун устувор бўлган, натура ва пул ифодасидаги импорти катта улушни ташкил этадиган женериклар рўйхатини белгилаш 

импорт қилинадиган субстанциялар, ёрдамчи моддалар, бирламчи ўраб-жойлаш материаллари ва уларни ишлаб чиқариш учун хом ашёга божхона тарифларини (божхона божи, акциз, ҚҚС) ноль даражали ставкагача пасайтириш масаласини кўриб чиқиш

амалдаги ишлаб чиқаришларни жадал суръатда модернизациялаш учун қуйидагиларга божхона тарифларини ноль даражали ставкагача пасайтириш масаласини кўриб чиқиш назарда тутилмоқда:

  • доривор моддалар (субстанциялар), дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари;
  • технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари учун эҳтиёт қисмлар;
  • фармацевтика ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун қурилиш конструкциялари (тоза хоналар учун), материаллар ва асбоб-ускуналар, фармацевтика ишлаб чиқаришида қўлланиладиган кондиционерлаш ва вентиляция тизимлари

янги фармацевтика ишлаб чиқаришига эгалик қилиш ҳуқуқи олинган пайтдан эътиборан 3 йилга ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича преференциялар бериш имконини кўриб чиқиш

 

 

 

 

 

 

4

 

 

 

 

 

 

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сифатини таъминлаш

 

GxP (GLP, GCP, GMP, GDP, GPP) талабларини жорий этиш орқали дори воситалари обороти бутун циклининг сифатини бошқариш тизимини яратиш

ишлаб чиқариш корхоналари ходимларига доимий равишда маслаҳат ва таълим бериш мақсадида кадрлар – GMP инспекторларини тайёрлаш давлат тизимини яратиш

GxP (GLP, GCP, GMP, GDP, GPP) қоидаларини жорий этиш бўйича расмий услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш, ишлаб чиқарувчилар учун талаблар талқинини тушунтирган ва амалий мисоллар келтирган ҳолда ДУК негизида уларни жорий этиш бўйича малака оширишга йўналтирилган курслар, маслаҳатлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш

Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти негизида GLP халқаро стандартига мувофиқ келадиган лаборатория ташкил этиш

Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган марказлари ва бошқа давлат даволаш-профилактика муассасаларида GCP халқаро стандартини жорий этиш ҳамда ўтказилган тадқиқотлар натижалари тан олиниши учун мазкур марказларни тегишли халқаро ташкилотларда сертификатлаштириш

 

 

 

 

5

 

 

 

 

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш

 

улгуржи ва чакана ташкилотлар давлат томонидан тартибга солинадиган нархларининг белгиланган тартибига риоя этишини тизимли назорат қилиш

сифатсиз ёхуд қалбакилаштирилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари оборотига қарши курашиш ишини кучайтириш

фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ИФУТ кодини тадбиркорлик субъекти кодидан соғлиқни сақлаш ташкилотлари кодига ўзгартириш

GDP ва GPP стандартларини жорий этиш асосида дорихона тармоғини, мулкчиликнинг барча шаклидаги чакана ва улгуржи корхоналар ва ташкилотларни ташкил этиш ва ривожлантириш

ЎзРТХБ ва давлат харидлари портали орқали тузиладиган битимлар учун воситачилик ҳақи сезиларли даражада пасайтирилишини қайта кўриб чиқиш

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ва фармацевтика соҳасидаги ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини телевидениеда реклама қилиш учун пасайтирилган тарифларни жорий этиш

* Республикада 152 та фармацевтика корхонаси дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаради.

 

Ўзбекистон ҳудудий-географик жойлашуви хусусиятига кўра қуйидагиларни ишлаб чиқариш учун истиқболли база ҳисобланади:

  • ўсимлик хом ашёсидан субстанциялар ва тайёр дори препаратлари;
  • ноорганик ва минерал хом ашёдан субстанциялар ва дори воситалари;
  • радиофармпрепаратлар;
  • тиббиёт буюмлари.

 


Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Асосий дори воситалари рўйхатига (АДВР) кирувчи дори воситалари истеъмоли ҳажмининг 27%ини таъминламоқдалар.

 

Инъекция ва инфузион шаклдаги талабгир препаратларнинг айрим турлари бўйича 80%дан ортиқ импорт ўрнини босишга эришилган. 

 

Концепция самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қуйидагилар ҳам режалаштирилмоқда:

  • ижроия ҳокимияти органлари, Бош прокуратура, Олий Мажлис ва жамоатчилик, Фармацевтика саноати корхоналари уюшмаси вакилларидан ташкил топган Концепция амалга оширилишини мониторинг қилувчи Президент ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгашни ташкил этиш;
  • Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига Концепцияни амалга ошириш амалий дастаги сифатида 2022 йилгача Фармацевтика соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш вазифасини топшириш, унинг доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг батафсил баёни, шу жумладан амалга ошириш муддатлари, самарадорлик индикаторлари ва уларнинг кўрсаткичлари, молиявий-иқтисодий асосланма, молиялаштириш манбалари, асосий ижрочилар ва ёрдамчи ижрочилар, зарур қонунчилик ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати назарда тутилган бўлиши лозим.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_