Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Фоҳишахоналарга борувчилар жаримага тортилиб, мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади

Фоҳишахоналарга борувчилар жаримага тортилиб, мажбурий тиббий текширувдан ўтказилади

24.03.2018

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Уларнинг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Чунончи, жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида фоҳишахоналарга борганлик учун ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида жарима ундириш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа юзасидан таклиф. Назарий жиҳатдан фоҳишахона деганда юқорида кўрсатилган мақсадда фойдаланиладиган турар ёки нотурар жой ёхуд махсус жиҳозланган хона тушунилади. Ушбу таърифга тўғри келадиган объектлар рўйхати анча катта. У яшаш учун мўлжалланган уй, квартира, ҳаммом, сауна, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, шу жумладан автофургонлар, трейлерлар, ғилдиракдаги уйлар, шунингдек транспорт воситалари ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Бундан ташқари, айрим олимларимизнинг фикрига кўра, фоҳишахона мунтазам равишда (бир неча марта) кўрсатилган мақсадда қатналадиган жой ҳисобланади, бу шундай жой борлигидан аниқ далолат беради. Айтилганлардан келиб чиқиб, фоҳишахона таърифи ва унга хос аломатларни қонуний жиҳатдан белгилаш зарур деб ўйлаймиз.   

 

Маълумот учун: фоҳишалик билан шуғулланиш МЖТКнинг 190-моддасида жавобгарлик назарда тутилган алоҳида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш эса жиноий жавобгарликка олиб келади (ЖКнинг 131-моддаси).

 

Бундан ташқари, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганларга нисбатан маъмурий жазо билан бир қаторда тиббий тусга эга мажбурий чораларни қўллаш тавсия этилмоқда. Ҳуқуқбузарлар уларда таносил касалликлари бор-йўқлигини текшириш ва улар борлиги аниқланганда стационар даволаш учун ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига юборилади. Қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам шунга ўхшаш чоралар қўлланилади:

  • таносил касалликлари ёки ОИВ-инфекцияси/ОИТСга чалинганларнинг текширишдан бош тортиши;
  • фоҳишалик билан шуғулланиш.

 

 Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48