Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низомнинг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
- www.norma.uz
- НҲҲ лойиҳалари
- Хорижий юк ташувчилар йўналишни ЯИДХП орқали ўзгартиришлари мумкин
Хорижий юк ташувчилар йўналишни ЯИДХП орқали ўзгартиришлари мумкин
09.03.2017
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.1995 йилдаги 11-сон қарорига биноан хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудида ҳаракатланиши аниқ белгиланган автомобиль йўллари бўйлаб вақтинчалик йўналиш варақаси асосида амалга оширилади. Яни мамлакатимизга киришда уларга аниқ қатнов йўналиши ўрнатилади.
Йўналишни ўзгартириш қатъий равишда Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга (28.11.2006 йилдаги 245-сон ВМҚ билан тасдиқланган) асосан Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
Илгаригидек, хорижий автомобилда юк ташувчининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси резиденти (ариза берувчи) - транспорт-экспедиторлик ташкилотларига берилади. Бунинг учун хорижий юк ташувчи ариза берувчи билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун шартнома тузиши керак.
Бироқ лойиҳага кўра божхона хизмати органларига бевосита мурожаат қилишдан олдин ариза берувчи электрон-рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланган ҳолда ЯИДХП орқали тузилган шартнома бўйича маълумотларни электрон шаклда киритиши керак бўлади.
Мазкур норма божхона органларига хорижий юк ташувчилар билан тузилган шартномаларни онлайн режимида мониторинг қилиш имкониятини таъминлайди.
Фақат шундан кейин божхонага барча зарур маълумотларни, жумладан қуйидагиларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилиш мумкин:
- импорт юкни тушириш ва юклаш божхона масканлари ва Ўзбекистондан чиқиш божхона маскани – автотранспорт воситаси импорт юк билан кирган тақдирда;
- кириш божхона маскани, экспорт юкни юклаш ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш маскани – хорижий автомобилда юк ташувчининг автотранспорт воситаси бўш кирган тақдирда.
Бошқа маълумотларни амалдаги таҳрирга биноан ўзгаришсиз қолдириш режалаштирилмоқда.
Аризанинг ўзини ҳам ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш мумкин бўлади. Бунда у ариза берувчининг ЭРИ билан имзоланиши керак. Бундан ташқари, ариза берувчига қабул қилинган қарор тўғрисида хабар бериш ҳам, эҳтимол, Ягона портал орқали электрон хабарнома тарзида аризада кўрсатилган электрон манзилга амалга оширилади.
Лойиҳа билан рухсатнома беришни рад этиш учун асосларга тузатишлар киритилди. Улар қуйидагилар:
- аризада маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилиш ёки унда нотўғри ёхуд хато маълумотларни кўрсатиш;
- ариза берувчининг Низомда кўрсатилган рухсатнома талабларига номувофиқлиги.
Аризани кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ва унинг дубликатини расмийлаштириш тахминан йиғим ундирилмасдан амалга оширилади (амалдаги таҳрирда мазкур жиҳат ҳеч қандай тарзда айтиб ўтилмаган).
Изоҳ: Амалдаги Низом бўйича йўналишни ўзгартириш учун рухсатнома барча хорижий давлатларнинг автомобилда юк ташувчиларига берилиши мумкин. Лойиҳа эса уларни фақат Туркманистон, Эрон ва Туркия вакилларига берилишини кўзда тутади. Бошқа мамлакатларнинг автомобилда юк ташувчилари, башарти уларнинг мамлакатлари Ўзбекистон автомобилда юк ташувчиларига шу каби рухсатномаларни берса, рухсатнома олишлари мумкин бўлади.
Лойиҳа муҳокамада ва ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Ўзстандарт экспортёрларни сифатнинг жаҳон даражасига олиб чиқади
- Селекция ютуғи учун патент 10 кунда расмийлаштирилади
- Кимларга илгари ишлатилган асбоб-ускуналарни экспорт қилишга рухсат берилади
- Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби ўзгарди
- ФҲДЁ учун маълумотномаларни тўплаймиз
- Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»