Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • ХТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини ўзгартириш таклиф этилмоқда

ХТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини ўзгартириш таклиф этилмоқда

13.08.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

2019 йил 1 январдан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (Вазирлар Маҳкамасининг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган; бундан кейин – Рўйхат) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

 

Биринчидан, Рўйхатдан қуйидаги фаолият турларини чиқариб ташлаш мўлжалланмоқда:

  •  металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш (Рўйхатнинг 15-банди);
  • ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш (Рўйхатнинг 18-банди);
  • шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш (Рўйхатнинг 28-банди);
  • биноларга ойна ўрнатиш хизматлари (Рўйхатнинг 29-банди);
  • рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш (Рўйхатнинг 47-банди);
  • ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш (Рўйхатнинг 63-банди);
  • шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари, металл чиқиндиларидан ташқари (Рўйхатнинг 66-банди);
  • ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича хизматлар (Рўйхатнинг 73-банди).

 

Иккинчидан, Рўйхатнинг айрим бандларига тузатиш киритиш кўзланмоқда. Масалан, 1 ва 3-бандлар битта фаолият турига бирлаштирилади: амалдаги таҳрирдаги мазкур бандларда белгиланган истиснолар билан бирга савдо шохобчаларида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш.

 

Шу сабабли турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш, шунингдек товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш (Рўйхатнинг 4, 5-бандлари) рўйхатдан чиқариб ташланади. 

 

Кўчма савдо объектларида аралаш савдо қилиш (вақтинча жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли тусга эга бўлган, шунингдек иш куни якунлангандан кейин демонтаж қилиш ва кўчиришни талаб қилувчи объектлар), яъни кўчма савдо юзага келади.

 

Эслатиб ўтамиз, кўчма савдо Давлат хизматлари марказлари орқали туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади (батафсил қаранг).

 

Рўйхатнинг 36-бандини эса кенгайтириб, 4 та мустақил фаолият турига «бўлиш» таклиф этилди:

  • миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотларини тайёрлаш (уй шароитида) ва сотиш;
  • ёпган нон ва патир тайёрлаш ва сотиш (формали нон маҳсулотлари бундан мустасно);
  • попкорн, фрезерда музқаймоқ ва қадоқланмаган кўринишда яхна ичимликлар (шарбат, айрон, гўжа) тайёрлаш ва сотиш;
  • салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш (турғун савдо шохобчасида сотиш бундан мустасно).

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48